МХДҚ: «Мадина» бозорининг эгаси Салимов Колбаев жиноий гуруҳини молиялаштириб келган

10 октябрда Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси, собиқ депутат, «Мадина» бозори ҳўжайини Турсунтай Салимовга нисбатан қўзғалган жиноят иши бўйича маълумот берди.

Махсус хизматдан 4 октябрда Салимовга «Уюшган жиноий гуруҳда иштирок этиш», «Қурол, ўқ-дориларни ноқонуний муомаласи», «Жиноят қилишга уриниш» ва «Қотиллик» моддалари билан иш қўзғалганини билдиришди.

МХДҚ маълумотига кўра, Колбаев ва унинг тарафдорлари томонидан товламачилик йўли билан мулкларни қонунийлаштиришга ва ўта оғир жиноятларга иштирок этган 20дан ортиқ киши қўлга олинди, жумладан, Салимов ҳам бор.

«Салимов Колбаевнинг жиноий гуруҳи фаолиятига доим ҳомийлик қилгани, аниқроқ айтганда, у “гуруҳни” молиялаштиргани, ҳуқуқ-тартибот органлари, суд тизими, бошқа давлат хизматларидаги коррупционерларга пора бериш йўли билан тирикчилик қилгани ва жазодан қутилиш ҳаракатини кўриб келгани аниқланди», — дейишди махсус хизматдан.

Шу билан бирга, Салимов Жазони ижро этиш хизматининг аҳлоқ тузатиш муассасаларидаги уюшган жиноий гуруҳ аъзоларининг моддий аҳволини яхшилаш, қамоқдаги сақлаш шароитларини яхшилаш мақсадида «греф» бериб келганини таъкидлашди.

«Салимов қонундаги ўғри ва унинг жиноий алоқаларидан вақти-вақти билан ўз фойдасига ва шахсий манфаатига, рақобатчилари ва бошқа одамларни қўрқитиш, босим қилиш мақсадида фойдаланиб, уларнинг активларини, бизнес лойиҳаларини таъқиб қилишга ҳамда ўзига ўзлаштириб олган фактлар аниқланди», — дейишди МХДҚдан.

Бунга қадар, 9 октябрда Салимовга «Уюшган жиноий гуруҳда иштирок этиш» моддаси билан айб қўйилиб, Биринчи май туман суди уни 4 декабргача қамоққа олган.

Лекин унинг вакили Салимовни Колбаевга ва жиноий гуруҳларга ҳеч қандай алоқаси йўқ эканини айтиб чиққан.

4 октябрда қонундаги ўғри Қамчи Колбаев МХДҚнинг қўлга олиш операцияси вақтида ўлдирилган. Махсус хизматдан уни қўлга олишга жиноий гуруҳнинг бошчиси «Дев Чингиз» лақабли Чингиз Жумагуловнинг ўлимида алоқаси бор дейилган шикоят асос бўлганини айтишган.

МХДҚ бошчиси Қамчибек Ташиев уюшган жиноий гуруҳнинг аъзоларига, жумладан, Колбаевнинг яқин атрофидагиларга мурожаат қилиб, «агарда кимдир бош кўтарадиган бўлса, қонун доирасида қаттиқ жазоланади» деб огоҳлантирган.