«Мадина» бозорининг эгаси Турсунтай Салимов икки ойга қамоққа олинди

186

Бишкекнинг Биринчи май туман суди 9 октябрь куни кечқурун Жогорку Кенешнинг собиқ депутати, «Мадина» бозорининг эгаси Турсунтай Салимовга нисбатан эҳтиёт чорасини кўриб чиқди.

Суд Салимовни икки ойга қамаш қарорини чиқариб, 4 декабрга қадар МХДҚнинг тергов изоляторига киргизди. ОАВ унинг адвокатига таяниб, суд мажлисида Салимовнинг қон босими кўтарилиб, тез ёрдам олиб кетганини ёзишди.

Турсунтай Салимов 7 октябрь куни кечқурун қўлга олинган. ОАВнинг маълумотига кўра, унга «Уюшган жиноий гуруҳ ташкил қилиш ёки унда иштирок этиш» моддаси бўйича айб қўйилмоқда.

У криминал Қамчи Колбаевднинг қудаси экани маълум қилинган. Аммо Салимов ўзи судда бу маълумотни инкор қилди ва Колбаев оддий қўшниси эканини билдирган.

«Биз у билан баъзида кўришиб, учрашиб қолардик. Шунинг учун ҳам бугун мана шу ерда ўтирибман. У билан иккимиз орамизда ҳеч нарса йўқ», — деди у.

МХДҚ ёки ҳуқуқ-тартибот органлари Салимовнинг қўлга олиниши бўйича ҳозирча изоҳ бермаган.

Бунга қадар МХДҚ 4 октябрда махсус операцияда йўқ қилинган Қамчи Колбаевнинг (Қамчибек Асанбекнинг) уюшган жиноий гуруҳини зарарсизлантиришнинг дастлабки натижалари бўйича маълумот берган.

Махсус хизмат «Асанбек ва унинг тарафдорлари томонидан товламачилик ва рейдерлик босиб олиш йўли билан топилган мулклари, активларини легаллаштиришга, шунингдек бошқа оғир ва ўта оғир жиноятларни содир этишда алоқаси бор» жиноий гуруҳнинг 40дан ортиқ фаол аъзоси ҳамда лидерлари қўлга олинганини айтиб берган.

Бош сурат: 24.kg