Қирғизистон Евроиттифоқдан таълим соҳасига 7 млн евро грант олди

273

Евроиттифоқ Қирғизистоннинг таълим тармоғига грант сифатида 7 млн евро (665 млн сом) ажратди. Бу ҳақда 9 октябрда Молия вазирлигининг матбуот хизмати билдирди.

«7 миллион евролик транш Евроиттифоқ 2023-2026 йиллар оралиғида Қирғизистонда таълимни ривожлантириш стратегиясини амалга ошириш учун берган 27 миллион евронинг бир қисми», — деб билдиришди муассасадан.

Молия вазирлигининг маълумотига кўра, бу дастур орқали таълим сифатини ва ўқувчиларни баҳолаш тизимини, гендер тенглик ва кўп тилли таълимни такомиллаштириш, шунингдек, давлат маблағини бошқаришни яхшилаш бўйича чоралар кўрилади.

Бу пуллар вазирликдан қўшимча қилишларича, таълим сифатини оширишга, дарсликларни сотиб олишга ва давлатнинг барча мактабларини интернет билан таъминлашга сарфланади.

Қирғизистоннинг таълим тармоғи энг кўп маблағ ажратилган тармоқ бўлмоқда. Аммо жаҳон банкининг таҳлили кўрсатишича, таълим сифати кўтарилган эмас.

Улар Қирғизистоннинг 2014 йилдан 2019 йилгача бўлган вақтдаги ҳаражатларининг самаралилигига баҳо беришган. Экспертлар ўз текширувида таълим соҳасига ҳаражатлар сезиларли ошганига қарамай, таълим натижаси пастлигича, мактабгача ва тўлиқ ўрта билим билан таъминлаш муаммолигича қолмоқда деган хулосага келишган.

Бундан ташқари, бу йил янги ўқув йилининг бошида мактабларда китоб етишмаслиги бўйича можаро чиққан. Бу можаро вақтида ўша вақтда вазир бўлиб ишлаган Канибек Иманалиев ишдан бўшатилган. Президент администрацияси Иманалиев «топширилган меҳнат мажбуриятларини тегишли равишда бажармагани учун» ишдан бўшатилди деб билдирган.