Талас вилоятида махсус қўмита томонидан қўлга олиш чоғида ўлдирилган Қамчи Колбаевнинг уюшган жиноий гуруҳи аъзосининг «Тайсон» лақабли аъзоси Талас вилоятида пора талаб қилганликда гумонланиб қўлга олинди. Бу ҳақда 6 октябрда МХДҚдан билдиришди.
Маълумотга кўра, гумонланувчи Колбаев жиноий гуруҳи номидан Талас шаҳрининг «назоратчиси» бўлган. У автомактаб ўқитувчисига нисбатан компромат маълумотларни «ИИВ ва МХДҚнинг ходимларига бераман» деб қўрқитиб, босим остида 70 минг сом пул талаб қилган.
Олиб борилган суриштирув ишлари натижасида, гумонланувчи товламачилик йўли билан талаб қилган сумманинг 30 минг сом қисмини олаётган вақтида қўлга олиниб, вақтинча сақлаш жойига киргизилган.
Шунингдек, тинтув пайтида гумонланувчидан 20 грамм гиёҳвандлик моддаси топилган. Ҳозирда алоқадор шахсларни аниқлаш бўйича ишлар олиб борилмоқда, тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
Қонундаги ўғри Қамчи Колбаев 4 октябрда кечқурун қўлга олиш операцияси вақтида ўлдирилган. МХДҚдан унинг қўлга олинишига жиноий гуруҳ бошчиси «Дев Чингиз» лақабли Чингиз Жумагуловнинг ўлимига алоқадорлиги ҳақидаги шикоят асос бўлган.
Марҳумнинг жасади 5 октябрда Иссиқкўл вилоятининг Чўлпон-Ота шаҳрида дафн этилди.