6 октябрда қирғизистонлик спортчи Нурзат Нуртаева Хитойнинг Ханчжоу шаҳрида ўтаётган Осиё чемпионатида илк кумуш медални қўлга киритди.
У эркин кураш бўйича 68 килограммгача бўлган вазнда курашиб, 1/4 финалдан бошлаб қозоғистонлик Елена Шалигинани мағлуб этиб, ярим финалда монголиялик Делгермаа Энхсайханни енгди.
Спортчи финалда хитойлик Фенг Жу билан курашиб, 2:13 ҳисобида мағлуб бўлди.
Ҳозирда миллий терманинг ҳисобида 13 медаль бор — 4 олтин, 2 кумуш ҳамда 7 бронза.
23-сентябрда бошланган 19-ёзги Осиё ўйинлари 8 октябрда тугайди. Унга 45 мамлакатдан келган 12 минг 500га яқин спортчи қатнашиб, спортнинг 40 тури бўйича куч синашмоқда.