Мэр ва судьялар учун. Жалолобод шаҳрида 11 хизмат уйи қурилди

Жалолобод шаҳрида 11 хизмат уйлари қурилди. Бу ҳақда 4 октябрда Жалалолобод вилоятининг администрациясидан билдиришди.

Маълумотга кўра, мазкур турар-жойларнинг қурилиши, президентнинг иш бошқармаси томонидан юргизилиб, ҳозирда ички ва ташқи муҳандислик-коммуникациялик ишлари қолди.

Жалолобод шаҳри мэрининг биринчи ўринбосари Кубаничбек Иманалиевнинг айтишича, мазкур уйлар 10 нафар судьяга ва шаҳар мэрига берилади.

Умумийси вилоят бўйича 50дан ортиқ бир қаватли хизмат уйларининг қурилиши якунланиш арафасида. Бу ташаббус давлат томонидан ходимларнинг тажриба алмашиб ишлашига ғамхўрлик қилиш экани айтилди.