Биз биргина муҳолифатни, фуқаролик жамиятни йўқ қилиб, ОАВга аралашган авторитар режимнинг классик шароитида яшаяпмиз, десак янглишган бўламиз. Чунки, август ва сентябрь ойларидаги воқеалар ҳукумат жиноятчиларни озод қилиб, фуқаровий фаолларни қамоққа олган Mafia State давлатни қонунийлаштиришга ҳаракат қилаётганини кўрсатди.
Материал Фикр» бўлимида эълон қилинди — бу муаллифнинг шахсий фикрлари эканини англатади.
Президент Садир Жапаров ва унинг ҳеч ким сайламаса ҳам давлатни бошқараётган МХДҚ раиси Қамчибек Ташиев Қирғизистонда қандайдир диктатура ўрнатаётганини «Клооп» ҳам, бошқа медиадаги ҳамкасблар ҳам бир неча марта ёзган.
2020 йилдаги ҳукуматни босиб олиши, бош қомусни ўзларига мослаб қайта ёзгани, парламентли республикани президентликка айлантириб, Конституциявий суд билан Олий судни бўйсундиргани, кучсиз ва заиф Жогорку Кенешга ўхшаган Қурултой институтини киритгани, МХДҚни ҳаётнинг барча қатламларига аралашиб, очиқ таҳдид қилиб, давлатни шахсий буюмидай бошқараётгани, лавозимларни қариндошларига бўлиб бериб, митингларни тақиқлагани, ОАВни ёпиб, муҳолифат вакилларини қамагани, шоҳона ҳаётини ошкоралаб, эркинликни бўғувчи путинчи қонунларни кўчириб келгани, одамларни ноқонуний фуқароликдан маҳрум қилиб, ҳукуматни танқид қилганларни департоциялагани — яна кўп рўйхат қилса бўлади.
Биз бунинг ҳаммасини Бакиев даврида бошдан ўтказганмиз. Қолаверса, сўнгги сиёсий янгиликларни ўқиб, ҳукумат жиноятчиликка шунча юмшоқ муносабатда бўлиб, ҳақиқат излаганларга қатъий чора кўргани кишини ҳайратлантиради.
Элита уйларга тинчлик, кулбаларга уруш
Августнинг бошидан сентябрнинг ярмигача бўлган вақтдаги янгиликлар қисмида кетма-кет чиққан 20 воқеа шулар. Буларнинг орасидан саккизтасида жиноятчилар реабилитация бўлганини, порахўрларга енгиллик берилиб, қариндошчилик билан ўзбилармонликни қонунийлаштириш ҳаракати юриб, жиноятчи деган номини тозалашга интилиш факти, шунингдек, погонли зўравонларни оқлаш ҳаракатини кўриб турамиз.
Яна 12 воқеа — муҳолифатчилар ва жамоатчилик фикри лидерларини қамоқда сақлаш, интернетда амалдорларга танқид айтганларнинг ҳаммасини жарима билан қўрқитиш, ижтимоий тармоқни блоклаш ҳаракати, ўзларига фойдасиз дейилган ОАВни йўқ қилиш ва тугатиш, ҳукуматнинг муҳолифатчисини ноқонуний фуқароликдан маҳрум қилиб, давлатдан чиқариш бўлган.
Ҳукумат учун ким бегона, ким ўзиники эканини шу рўйхат яққол кўрсатиб турибди. Бироқ жиноий ишлар ва «сиёсий» ишларнинг мақомли фигурантларини қамоқда сақланган муддати бундан ҳам аниқ кўринади.
Бош прокурор Курманкул Зулушевнинг қайниси божхона тармоғидаги коррупция иши бўйича фақат тўрт ойга яқин қамоқда ўтириб, кейин чиқиб кетди. Контрабандачиларнинг бошчиси Райимбек Матраимов бир неча кун қамалиб, кўп ўтмай суд залидан озод қилинди. 17 сентябрь куни Матраимов, МХДҚ раиси Камчибек Ташиев ва криминал Камчи Колбаев бир маросимда — сиёсатчи Ахматбек Келдибеков ўғлининг никоҳ тўйида бўлганини кўришган. 2011 йили Келдибековга коррупция бўйича айб қўйилиб, кейин Жапаров даврида оқланган эди.
Коррупционерлар қолиб, депутат Жанар Акаевнинг айтишича, вояга етмаганларни зўрлаган 88 киши колониядан бўшатилган. Шунингдек, айбининг далиллари очиқланмаётган Кампиробод ишининг фигурантлари ТИЗОда ётганига бир йил бўлиб қолди.
Айни пайтда, уй қамоғига чиққанларнинг кўпчилиги камида ярим йил қамоқд ётган.
Июнда ОАВда президентнинг укаси Улан Жапаров қўлга олингани ҳақида маълумот тарқалган. У божхонадаги коррупцияга аралашган деб гумонланмоқда. Президент гумондорга нисбатан «барча қонуний чораларни кўринглар» деб топшириқ берган. Бироқ Улан Жапаровни қамоқда қолдириш муддати 26 ноябргача узайтирилиб, ҳозирча ҳеч қандай айб қўйилмаган.
Қонунлар янгилангани билан «тушунчалар» ўзгармаган
Коррупционерларни, криминалларни, контрабандачиларни ҳимоя қилиб, ижтимоий тармоқда ноқулай савол берган фуқаровий фаолларни, муҳолифат вакилларини, журналистларни ва оддий фуқароларни қаттиқ жазолаган биргина Жапаров ва Ташиев эмас. Олдин ҳам шундай бўлган. Фарқи, ҳозирда ҳукумат бунинг ҳаммасини меъёр сифатида кўрсатиб, қонунийлаштирмоқчи.
Булар сиёсатчиларнинг 2023 йилгача тўплаган коррупцияли активларини қонунийлаштириб беришди. Шунингдек, уларнинг даромади билан мулкининг янги декларацияси ёпиқ бўлади. Аввал бундай бўлмаган. Булар давлатнинг улуши бор компанияларнинг харидларини яширин қилиб қўйишди, рақобатчи тендер системасини чеклаб, у ёки бу муассаса нима сотиб олади, қанчадан сотиб олади, кимдан сотиб олинишини фақат президент ҳал қиладиган ваколат беришди. Булар сайловдаги кузатувчиларнинг ишини қийинлаштиришди. Таъсирли одамларнинг олдинги жиноят ишларининг маълумотлари сақланган бош прокуратура ва ИИВ сайти архивини йўқ қилишди. Коррупция ишлари бўйича суд ҳукмларини жамоатчиликдан яширишмоқда.
Садир Жапаровнинг билдирувига таянсак, у коррупция схемасини тузганлар журналистларга қараганда фойдали эканига чин юракдан ишонади. Сабаби, коррупциядан топган шубҳали даромадининг бир қисмини иқтисодга инвестиция қилишмоқда.
Бир сом ўғирлаб, тийинга иморат қурди — азамат, эркак! Буни айтиб чиқса — бузуқ ва чет эллик жосус.
Агарда фирибгарлар унинг сиёсатини қўлласа, Жапаров ўғирлик ҳақида одатдагидай гапиради. Бир йил аввал, Жалолобод давлат нефтни қайта ишлаш заводига раҳбарлик қилган Ташиевнинг жиянини мақтаб, (унда МХДҚ бошчисининг қариндошлари невфтни олиб сотишдан икки кунда 37 млн сом топишган) президент ўғирлик тўғрисида ишора қилган. Балки, аввалги президентларни айтса керак. Албатта, лекин кимдир жазосини олдими? Шу йили Иссиқкўлдаги пансионатлар вайрон қилингани учун профсоюз раҳбариятини қоралаб, уларни «ўғирликда» ва «талон-тарож қилишда» айблади — аммо бунда ҳам уларни жавобгарликка тортиш тўғрисида оғиз очган эмас.
Баъзан ҳукуматдаги тандем қонунни қараб ҳам қўймасдан истаганини қилади. Масалан, давлат олтинини сотиш ҳақида келишув учун Туркияга ҳеч қандай давлат мақоми йўқ президентнинг акаси борган – фақат президент акаси сифатида. Жапаровнинг ўғли, Рустам исмли ёш йигит йирик бизнес лойиҳаларга аралашиб юрган. Фақатгина президентнинг фарзанди сифатида. Президент бўлса ҳеч нарса бўлмагандек: нимаси бор экан, Рустамга инвесторлар ишонади, деб тушунтиради. Август охирида президент жамоатчилик олдида қариндошлари «Барселона»нинг футбол франшизасини олиб келишда иштирок этаётганини тан олган. Манфаатдорлар тўқнашувими? Йўқ, йўқ, у нима ўзи?
Ҳукумат очиқ тушунчалар билан яшамоқди, шунинг ўзи режим эволюциясининг янги босқичи: диктатура белгилари билан бирга консолидацияланган автократиядан бошланган мафиявий давлат қуришга қадар. Айтганча, бу тушунча жаҳон сиёсатшуносликда аввалроқ ўрнашиб қолган. Жаҳон банкининг собиқ ижрочи директори, фалсафа фанлари доктори Мойзес Наим Mafia State бу ноқонуний тажриба маҳоратга айланган давлат деган таъриф берган.
«Кучли тўдаларни йўқ қилиш ўрнига, баъзи бир ҳукуматлар ўзига уларнинг функциясини олиб олишган, — деб у 2012 йилидаёқ айтган. — Мафия давлатларида ҳукуматдаги чиновниклар ўзларини, оиласини, дўстларини бойитиш учун пул, зўравонлик, сиёсий куч қўллаб, ўз ҳукуматини мустаҳкамлаш ва кенгайтириш учун жиноий синдикатларнинг глобал алоқаларидан фойдаланишади. Аслида, жаҳоннинг кўп даромад олиб келган ноқонуний ишхоналарда катта хизматларни профессионал жиноятчилар эгалламайди; энди улар қаторига юқори лавозимдаги ҳукумат амалдорлари, қонун чиқарганлар, махсус хизматларнинг раҳбарлари киради».
Доктор Наим бу борада Қирғизистонни эсга олмайди, бироқ сўз бизнинг мамлакат ҳақида ҳам бўлаётган деган туйғудан қутулиш қийин.