4 октябрда Бишкекда криминал Қамчи Колбаевни қўлга олиш операцияси бораётгани маълум қилинди. Бир неча ОАВ воқеа жойда жонли эфирга чиқди.
Маълумотга кўра, қўлга олиш операцияси «Учкун» нашри жойлашган ҳудудда бўлмоқда. Шунингдек, бу ерда отишув бўлиб, бир куч хизмати ходими яралангани айтилмоқда. Жонли эфирда қўлга олинган ҳудудда милиция ходимларини ва тез ёрдам машинасини кўриш мумкин.
«Азаттиқ» нашри операция бормоқда деган «Блондер паб» кафесига бош прокурор Курманкул Зулушев билан Соғлиқни сақлаш вазири Алимкадир Бейшеналиев келганини ёзди.
Ҳозирча Қамчи Колбаевни қўлга олингани ёки олинмагани ҳақида куч органлари расмий маълумот бермади.
Бунгача Колбаевнинг адвокати унга нисбатан ҳеч қандай жиноят иши йўқлигини айтиб, олдинги жиноят иши жазо муддати ўтиб кетгани сабаб қисқартирилганини билдирган.
Колбаевнинг олдинги қўлга олиниши
Колбаев 2020 йилнинг октябрида «уюшган жиноий гуруҳларнинг фаолиятини олдини олиш ва аниқлаш бўйича олиб борилган иш асосида» қўлга олинган. У «жиноий гуруҳ тузиш ва унга қатнашиш» бўйича гумонланаётгани маълум қилинган.
Қўлга олингандан кейин Колбаев №47 ахлоқ тузатиш қамоғига киритилган. Бироқ 2021 йилнинг мартида Бишкек шаҳар суди унинг эҳтиёт чорасини ўзгартириб, ҳеч қаерга кетмаслик шарти билан қамоқдан чиқарган.
Шунингдек, МХДҚ криминалнинг қариндошлари «жиноий даромадларни легаллаштириш» иши бўйича давлатга 49,6 млн сом тўлаганини билдирган. Бу иш бўйича келтирилган зарарнинг миқдори 250 миллион сомдан ортиқ бўлган.
Давлат қўмитаси қолган суммани Қамчибек Асанбек 2021 йилнинг апрель ойи охиригача давлат бюджетига тўлаши кераклигини таъкидлаган. Аммо бу иш қандай тугагани номаълум, Колбаев озод қилингандан кейин МХДҚ ҳеч қандай маълумот бермаган.
2022 йилнинг ноябрида МХДҚ Колбаевни тегишли рухсат қоғозларисиз чегара ҳудудида юргани учун қайта қўлга олиб, протокол тузгандан кейин қўйиб юборган.
Колбаев ким?
Қамчи Колбаев — Қирғизистон ва Марказий Осиёнинг машҳур криминалларидан бири. У уюшган жиноий гуруҳнинг лидери сифатида рўйхатда туради. Муассасанинг маълумотига кўра, 2018 йили унга 424 одам кирган.
Колбаев «қонундаги тождор ўғри» қатори машҳур.
2012 йилда АҚШ президенти лавозимида ишлаган Барак Обама Колбаевни йирик наркобаронлардан бири сифатида «қора рўйхат»га киритган. 2017 йилда АҚШ Молия вазирлиги ҳам уни қора рўйхатга киритиб, Колбаев «Биродарлар доираси» халқаро жиноий гуруҳининг бир қисми эканлигини маълум қилган.
АҚШ ҳукумати Колбаевни жавобгарликка тортишга ёки унинг жиноий схемасини бузишга шароит яратадиган маълумот учун 5 млн доллар мукофот эълон қилган.