Жоламан Шаршенбеков Осиё ўйинларида олтин медални қўлга киритди

201

Қирғизистоннинг кураш бўйича полвони Жоламан Шаршенбеков Хитойда ўтаётган Осиё ўйинларининг олтин медалини қўлга киритди.

У грек-рим кураши бўйича 60 кг вазнда иштирок этди. Финал баҳсида Шаршенбеков япониялик Айата Сузукини курагини ерга теккизиб, муддатидан аввал мағлуб этди.

Бу Қирғизистон терма командасининг шу Осиё ўйинларидаги иккинчи олтин медали. Бунга қадар дзюдочи Эрлан Шеров олтин совринни олган. Шунингдек, миллий терма жамоанинг ҳисобида иккита бронза медаль бор — уларни ушу-саньда бўйича полвонлар Авазбек Аманбеков ва Темирлан Аманкулов қўлга киритди.

Шунингдек, Осиё ўйинларининг соврини учун 4 октябрда полвон Акжол Махмудов ҳам курашади. Финалда у эронлик полвон Амин Кавиянинежад билан жанг қилади.

Жоламан Шаршенбеков кураш бўйича икки марта жаҳон чемпиони, Осиё чемпиони ва бир қатор бошқа турнирлар ғолиби.

XIX Осиё ўйинлари 23 сентябрда бошланган, у 8 октябрда якунланади. Ўйинга 45 давлатнинг 12 500 спортчиси иштирок этмоқда. Спортчилар спортнинг 40 тури бўйича куч синашмоқда.