Торобаев Хитой — Қирғизистон — Ўзбекистон темир йўли қурилишини тўхтаб қолгани ҳақидаги маълумотни рад этди

30 сентябрда Вазирлар Маҳкамаси раисининг ўринбосари Бакит Торобаев Хитой — Қирғизистон — Ўзбекистон темир йўлини қуриш номаълум муддатга сурилди деган маълумотни инкор қилди.

Унинг айтишича, номаълум манбаларга таяниб темир йўлни қуриш лойиҳаси тўхтаб қолди деган маълумот тарқалиб, тегишли тармоқ буни ҳақиқатга тўғри келмаслигини билдирган.

«Лойиҳа бўйича яқинда Хитойга бўлган сафарим давомида тегишли томонлар билан учрашиб, музокаралар бўлди. [...] Ҳозирда уч давлат ўртасида биргаликда темир йўл қуришни молиялаш муҳокама қилинмоқда. Аниқроғи, молиялаш модели бўйича музокаралар бормоқда», — деди у.

Торобаев темир йўл қуриш лойиҳаси бўйича техник-иқтисодий асосномани ишлаб чиқиш ишини тугатилганини қўшимча қилди.

Бунгача 24.kg нашри Silk Road Briefing’га таяниб, Хитой бу йил кузда бошланадиган Хитой — Қирғизистон — Ўзбекистон темир йўлини қуриш ишини номаълум муддатга кўчирилганини ёзган.

Унда «лойиҳа тайёр экани, бироқ давлатлар молиялаш улуши бўйича бир фикрга келишолмаётгани ва бунга кўп вақт талаб қилиниши мумкинлиги» айтилган.