Бишкекнинг Биринчи май туман суди президент Садир Жапаровнинг собиқ тарафдори, фаол Мелис Аспековни икки ойга қамоққа олди. Бу ҳақда 30 сентябрда туман судининг матбуот хизмати билдирди.
Маълумотга кўра, Аспеков «Жиноятга тайёргарлик кўриш» ва «Оммавий тартибсизликлар» моддаси билан айбланмоқда.
Бунгача ижтимоий тармоқда овози Аспековга тегишли дейилган аудио тарқаган. Унда фаол қамоқдаги Аскат номли шахс билан телефон орқали сўзлашиб, уни озод қилишга ҳаракат қилишини айтиб, қўллагани чиқиш учун бола сўрагани айтилган.
Олдин Аспеков «Фирибгарлик» ва «Пул талаб қилиш» бўйича етти йилга судланиб, авф билан озод қилинган. Кейин у МХДҚ «10 минг доллардан ортиқ пулини қайтариб берганини, бу унинг юз фоиз айбсизлигини билдиришини» айтган. МХДҚ буни инкор қилиб, пулни терговга алоқаси йўқлигини билдирган.
Аспековнинг олдинги иши
Мелис Аспеков олдин президент Садир Жапаровнинг тарафдори бўлган. 2021 йилнинг январида МХДҚ уни «Қирғиз темир йўли»нинг раҳбарларидан 250 минг доллар пора талаб қилишда гумон қилиб қўлга олган.
Тергов версияси бўйича, у Улан Жураев номли фаол билан бирга ишхонанинг раҳбариятини «финпол томонидан текширув юборамиз, “Қирғиз темир йўли”га қарши митинг ташкил қиламиз» деб қўрқитиб пул талаб қилишган.
Ўша вақтда президентликка номзодини қўйган Садир Жапаров Аспековнинг қўлга олиниши бўйича фикр билдириб, «ҳар ким қилган иши учун жавоб бериши керак» деган.
Кейин фаол Жапаров сайлов кампаниясига «собиқ президент Сооронбай Жээнбеков билан укаси Асилбек Жээнбековдан 10 млн доллар олган» деб маълумот берган.
Кўп ўтмай, Жээнбековлар номуси ва обрўсини ҳимоя қилиш учун судга ариза беришган. Бироқ Аламудун туман суди «ариза қирғизча ёзилмаган» деган сабаб билан қайтариб берган.
Ўша йилнинг 12 майида фейсбукда Аспековни «финполнинг собиқ бошчиси Сиймик Жапикеевга қарши кўрсатма беришни талаб қилиб уч ой қийнашгани» ҳақида маълумот тарқаган. Аммо МХДҚ буни рад этган.
Кўп ўтмай Аспековга қарши яна бир жиноят иши қўзғалган. Терговнинг маълумоти бўйича, Аспеков бир аёлга қариндошини қамоқдан чиқариб беришни ваъда қилиб, 15 минг доллар алдаб олган.
Аспеков 9 августда инфаркт бўлиб, тергов қамоғидан касалхонага ётқизилиб, юраги операция қилинган. Кейин у ТИЗО-1га ўтказилган. Шу йилнинг 30 майида етти йилга озодликдан маҳрум қилинган Аспеков авф билан бўшатилган.