Ўш вилоятида хонадонларга кириб ўғирлик қилган 30 ёшдаги киши қўлга олинди. Жабрланувчиларнинг умумий зарари 2 млн 322 минг сом деб баҳоланмоқда. Бу ҳақда 29 сентябрда Ўш вилоят ИИБдан билдиришди.
Маълумотга кўра, йил бошидан бери Қорасув туманининг фуқаролари шикоят аризаси билан мурожаат қилиб, уйларига ўғри кириб, тилла буюмларини ва пулларини ўғирлаб кетганини билдиришган.
Милициядан «Ўғирлик» моддаси билан жиноий иш қўзғалиб, гумонланувчи сифатида Ўш шаҳрининг турғуни қўлга олинганини таъкидлашди. Далил сифатида пул ва ўғирланган маблағларга олинди дейилган «ВАЗ 2105» русумли автомашина олинди.
Гумондор тергов вақтида айбини бутунлай бўйнига олиб, ҳозирда яна бошқа ноқонуний ишларда иштирок этган ёки этмаганлиги аниқланмоқда.