Қирғизистонда электромобиль чиқарувчи заводлар қурилса, улар 5 йилга солиқдан озод қилиниши айтилди

258

Иқтисод вазирининг ўринбосари Айнура Усонбекова агар Қирғизистонда электромобиллар чиқарадиган заводлар қурилса, улар беш йил солиқдан озод қилинишини билдирди. Бу ҳақда у Қирғизистоннинг хусусий секторини «яшил» тадбиркорлик масаласи бўйича ўтган йиғинида айтди деб билдирди Economist.kg нашри.

Йиғинда Усонбекова Вазирлар Маҳкамаси давлат манфаатига жавоб берган қандай ишхона бўлмасин уларни беш йиллик муддатга солиқдан озод қилишини таъкидлади.

Усонбекова таҳлил қилиб, бунинг натижасида электромобилларга электр қувватловчи станцияларни ўрнатиш учун ҳужжатларни қонунийлаштиришга 195 кунга яқин вақт кетиши аниқланиб, аммо ҳукуматнинг акселерация лойиҳаси бўйча 100 кун ичида реформа олиб бориш таклиф қилинганини қўшимча қилди.

«Энг асосийси — [электр қувватловчи станцияларни ўрнатиш учун] рухсат ҳужжатларини олиш жараёнини енгиллаштириш керак. Биз ҳозир айрим қўшимча маъмури вазифани бекор қилдик, энди рухсатни 60-65 кун ичида олса бўлади. Биз бу лойиҳани республика бўйича тарғиб қилмоқчимиз», — деди Усонбекова.

Ҳукумат бир неча йилдан бери яшил тадбиркорлик, айниқса электромобиллар сонини кўпайтириш масаласи бўйича ташаббус кўтаради.

Масалан, 2021 йилнинг декабрида Вазирлар Маҳкамаси раиси Акилбек Жапаров Қирғизистон ўлкада электромобилларнинг улушини кескин ошириш учун шароит яратишга интилаётганини айтган. Шунингдек, Вазирлар Маҳкамаси Президент бошқармасининг автопаркини электромобиллар билан тўлдиришни режалаштираётгани маълум бўлди.

Бироқ бу ташаббусни депутат Дастан Бекешев танқид қилган. У электромобилларни сотиб олишга ажратилган 450 млн сом ўлкада экология масалаларини ҳал қилишга сарфланса яхши бўларди деб билдирган.

Вазирлар Маҳкамасидан ташқари, электромобилларга имтиёзлар бериш ташаббусини Жогорку Кенешнинг айрим депутатлари ҳам қўллайди. Май ойида депутат Марлен Маматалиев электромобилларга, катализатори ва ОСАГО суғурта полиси бор машиналарга «яшил рақамларни» киритувчи қонун лойиҳасини таклиф қилган.

Депутат «яшил рақамларнинг» эгаларига йўл қоидасини бузган вақтда жарималар ва транспорт воситаларини рўйхатга олиш солиқларининг 50%гача камайтиришни таклиф қилмоқда.

Маматалиев бу қонун ўлкадаги экологик вазиятга ижобий таъсир қилади ва электромобилларни ишлаб чиқариш ва сотишни ривожлантиришга ёрдам бериб, бутун ўлка иқтисодини ривожлантиришга кўмаклашади деб ҳисоблайди.