Бишкекда бир ярим йил аввал митинг ўтказиш учун қўйилган тақиқ йил охиригача узайтирилди

263

Бишкекнинг Биринчи май туман суди шаҳар марказида митинг ўтказишга қўйилган тақиқни яна узайтирди. Бу сафар тақиқ 2023 йилнинг 31 декабригача киритилди. Бу ҳақда «Клооп»га суднинг матбуот хизмати билдирди.

Суд Биринчи май туман ҳокимлигининг илтимосини қаноатлантириб, митинг ўтказишни тақиқлаш қарорини 29 сентябрда қабул қилган.

Митинг ўтказиш қуйидаги жойларда мумкин эмас:

  • Ала-Тоо майдони;
  • Эркинлик бульвари — Линейний кўчасининг Чуй проспектигача;

Президент ва Жогорку Кенеш администрациялари олдида;

  • Панфилов номидаги боғда;
  • Турсунбаева номидаги сайилгоҳда;
  • Олий суд олдида;
  • Россия элчилиги олдида;
  • МХДҚ олдида.

Чекловни давлат ва муниципал расмий тадбирларга алоқаси йўқ. Бошқа митинг ва акциялар Исанов кўчасидаги Максим Горький номидаги сайилгоҳда ўтиши керак.

Бишкекнинг марказий қисмида митинг ўтказишга дастлабки тақиқ 2022 йилнинг мартида киритилган. Бу қарорни Биринчи май туман ИИБи чиқариб, суд буни қонуний деб топган.

Чекловлар Россия элчилиги олдида бир неча акция — Россиянинг Украинадаги урушга қарши ва Украинани қўллаш бўйича акциялар ўтгандан кейин киритилган.

Митингларга киритилган тақиқлар сабаб собиқ ҳақиқатчи Атир Абдрахматова мурожаат билан чиқиб, суднинг қарорини асоссиз деган. Бу қарор Конституцияга ва қабул қилинган халқаро мажбуриятларга қарши келишини таъкидлаган. Унинг фикрича, бу қарорлар дунё ҳамжамияти олдида дискредитациялайди.