Боткен: 30 кг гиёҳванд моддаларини сотишга ҳаракат қилган милиция ходимлари 12 йилга озодликдан маҳрум қилинди

Сурат: интернетдан олинди.

Боткен вилоятида йирик миқдордаги гиёҳванд моддани ташишда айбланган икки полковник ва милиция майорининг мулки мусодара қилиниб, 12 йилга озодликдан маҳрум қилинди. Бу ҳақда аct.sot.kg сайти маълум қилди.

Айбланувчилар Ўш вилоятининг турғунлари ўтган йили 4 апрелда гиёҳванд моддаларни Тожикистондан Lexus-330 русумидаги машинада ноқонуний йўл билан олиб келаётганда қўлга тушишган. Улардан бири — 49 ёшли Ўш вилоят ИИБнинг гиёҳванд моддаларни ноқонуний айланишига қарши курашиш хизматининг бўлим бошчиси бўлган.

45 ёшли судланувчи ИИВнинг давлат мудофани ташкил қилиш бошқармасининг 2-бўлими бошчиси бўлса, қўлга олинган учинчи турғун, 35 ёшли Ўш вилоят ИИБнинг жиноят текширув бошқармасининг мулк жиноятларига қарши курашиш бўйича тезкор ходими бўлиб ишлаган.

Шунингдек, жиноий гуруҳ тузишда айбланган Ўш вилоятининг аввал судланган 32 ёшли турғуни ҳам қўлга олинган.

Шу йилнинг 20 февралида, Боткен туман суди айбланувчиларни «гиёҳвандлик воситаларини, психотроп моддаларни ва уларнинг аналогларини сотиб ўтказиш мақсадида ноқонуний тайёрлаш» моддаси бўйича айбдор деб топган ва мулкини мусодара қилиб, 12 йилга озодликдан маҳрум қилган.

6 июнда Боткен вилоят суди уч милиция ходимининг «ҳаракатида жиноят аломатлари йўқ» деб оқлаган. Кейинчалик давлат айбловчиси вилоят судининг ҳукмини бекор қилиб, тўрт айбланувчини ҳам мулкини мусодара қилиб, 14 йилга ҳукм қилишни сўраган.

23 августда Олий суд Боткен вилоят судининг ҳукмини бекор қилиб, Боткен туман судининг ҳукмига ўзгартириш киритишга қарор қилган. Шунингдек, Lexus-330 русумидаги машина давлат фойдасига мусодара қилинган.