Қирғизистонда иккинчи марта казино очишга 84 млн сомлик лицензия берилди

301
Иллюстратив сурат

Қирғизистонда казино фаолиятига рухсат берилгандан бери иккинчи марта «Казино Кристал» ишхонасига лицензия берилди. Мазкур казинонинг фаолиятига рухсат бериш орқали бюджетга 84 млн сом тушди.

Адлия вазирлигининг маълумоти бўйича, мазкур МЧЖ жорий йилнинг 1 мартида Бишкек шаҳридаги Биринчи май туманида ҳусусий шаклда қайтадан рўйхатдан ўтган.

Унинг асосий фаолияти — лотерея ўйинларини уюштириш ҳамда ўтказиш, шунингдек лотерея билетларини сотиш ҳисобланади. Компаниянинг етакчиси сифатида Арсен Масалбеков кўрсатилган. Таъсисчилар сифатида Суюнбек Умўталиев, Назим Айтқулов, Чубак Асанов ёзилган.

Қиморхоналарни очиш

Президент Садир Жапаров 2022 йилнинг 30 июнида Қирғизистонда казино фаолиятига рухсат берган қонунни имзолаган. Бунгача парламентда қонунни қабул қилиш можаро билан ўтиб, ўлканинг бир қанча шаҳарларида қиморхона очишга қарши митинглар ўтган.

Ҳукумат имзолаган қонуннинг мақсади «инвестицияларни жалб қилиш учун қулай шароитлар яратиш билан давлат бюджетига қўшимча ресурсларни олиб келиш» бўлиб саналишини айтган.

Жапаров 2022 йили июнь ойида «Кабар» миллий ахборот агентлигига берган интервьюсида казинолардан тушган пулга халқнинг яшаш шароитини яхшилаб, давлат хизматчиларининг маошини «юқори даражага кўтармиз» деб билдирган.

Иқтисод ва савдо вазирлигини 24 мартда кўнгилочар марказларнинг турларига солинувчи солиқ миқдорини камайтиришни таклиф қилган.

Қабул қилинган қонунга кўра, Қирғизистон фуқаролари қиморхоналарнинг мижози бўлолмайди. Қонунга қарши томонлар бунга ишонмай, сабаби улар ҳукумат мазкур талаб бажарилишини таъминлай олмайди, деб ҳисоблашади.