Ўш вилоятининг Араван туманида куч ишлатиш орқали турғундан 31 минг сом пул ундирган ҳудудий милиция ходими қўлга олинди. Бу ҳақда 27 сентябрда МХДҚдан хабар беришди.
Маълумотга кўра, гумондор 25 сентябрда 12 минг сом олаётганда қўлга олинган. У тумандаги дўконларнинг биридан 26 минг сомлик озиқ-овқат ўғрилади дейилган шахсдан пул олган.
Қўлга олингунга қадар ҳудудий милиция ходими ўғриликда гумонланган шахс билан унинг дўстини идорасига чақириб, судга бервораман, деб қўрқитиб, куч ишлатиб 19 минг сомини тортиб олгани аниқланди.
Махсус хизмат пора билан ушланган гумондорни қонунга кўра вақтинчалик сақлаш жойига киргизди.
Бунга қадар, 27 сентябрда Бишкек шаҳар судининг жиноят ишлари бўйича судьяси пора олишда гумонланиб қўлга олинган. МХДҚда гумондор судланувчига озодликдан маҳрум қилмай, бошқа қарор чиқариб беришни ваъда қилиб, унинг яқинларидан 5 минг доллар ундириб олганини айтишган.