Таълим вазирлиги: Қирғизистонда 550дан ортиқ қисқа муддатли болалар боғчаси очилади

203

Қирғизистон ҳудудларида 560 қисқа муддатли бола боғча очилиб, 40 мингга яқин бола тарбияланади. Бу ҳақда «Клооп»га 27 сентябрда Таълим ва фан вазирлиги билдирди.

Қисқа муддатли боғчада болаларни ривожлантириш дастурига аввалгидай вақт ажратилган. Болалар уч соат бепул тарбияланади, аммо у ерда ухлаш ва овқатланиш кўрсатилган эмас.

Боғчалар «Келажак учун билим бериш» ва «Ўқитиш асосларини мустаҳкамлаш» лойиҳаси асосида Жаҳон банкининг моддий ёрдами билан ташкил қилинади. 2023 йил охиригача 100 боғчани ишга тушириш режалаштирилмоқда.

Биринчи лойиҳа асосида Ўшга 135, Жалолободга 115, Норинга 76, Иссиқкўлга 57, Чуйга 64, Боткенга 30 ва Таласга 23 қисқа муддатли болалар боғчаси очилади.

Иккинчи лойиҳа асосида эса Жалолободга 15, Ўшга 12, Таласга 11, Чуйга 9, Иссиқкўлга 5, Боткенга 4 бола боғча қурилиб, бу боғчалар уч соат ишлайди. Бундан ташқари, 60 ривожлантириш маркази очилади.

Вазирлик қисқа муддатли боғча очишга маҳаллий ҳукуматлардан илтимос тушган, 560 бинонинг рўйхатини олган. Ҳозирда 133 бола боғчада ва 29 ривожлантириш марказида таъмирлаш ишлари бормоқда. Яқинда яна 122 бинода таъмирлаш ишлари бошланади.

Билдирувда бинолар жиҳозлар, гилам, ўйинчоқ ва ривожлантириш учун материаллар билан таъминланиб, ҳар бир боғчага замонавий ўйин майдончалари ўрнатилиши айтилди.

«Маҳаллий ҳукумат бир хона учун илтимос қилса, демак у ерда 25 боладан иборат бир гуруҳ очилади ва навбат билан 50 болани тарбиялай олади. Агар икки хона сўралса, 100, уч хона сўралса, 150 болани олса бўлади. Икки сменага бир тарбиячи деб тахмин қилинган, улар эрталаб бир, тушдан кейин яна бир гуруҳни қарайди, маоши Молия вазирлиги томонидан тўланади», — деди вазирлик.

Республикада болалар боғчаси муаммо. Сўнгги маълумотларга кўра, Қирғизистондаги ёш болаларнинг 76% мактабгача таълим муассасаси билан таъминланган эмас. 1 миллон 118 минг боладан 200 мингга яқини боғчага боради.

Муаллиф: Айдана Айбек қизи