«Азаттиқ» Хитойнинг Sinomash холдинги Кампиробод сув омборидан Ўзбекистоннинг Фарғона вилоятига тоза сув олиб келадиган лойиҳани молиялашни кўзлаётгани айтилган видеони ўчирганини билдирди. Бунгача мазкур видеога боғлиқ президент Садир Жапаров «Азаттиқ»ни танқид қилган эди.
«Азаттиқ» видео «таҳририй таҳлил учун ижтимоий медиадаги каналларидан олиниб, хабар тўлиқлашлар билан чиқарилди» деб изоҳ берди.
26 сентябрда президент «Кабар»га берган интервьюсида «Азаттиқ» «Кампиробод олдин Қирғизистонга қарашли бўлган» деб «халқнинг бошини айлантиришга ҳаракат қилибди» деган.
«Мен ҳам "Азаттиқ"нинг кўрсатувини кўрдим. Кампиробод олдин Қирғизистонга қарарди деб халқнинг бошини айлантиришга ҳаракат қилибди. Булар ўнгланмас эканда. Ёки ортида турган хўжайинлари қатъий буйруқ беряптими деб ўйладим. Бу сўз билан қирғиз-ўзбек қилиб уриштирайлик деган "Азаттиқ"нинг ҳаром ўйи кўриниб турибди. Кампирободни аввалдан 100 фоиз Ўзбекистон бошқариб келган», — деган президент.
Жапаров «“Азаттиқ” каби провокацион ахборот воситаларининг провокациясига ишонмасликка» чақирган.
22 сентябрда «Озодлик» радиоси («Азаттиқ» радиосининг ўзбек хизмати) Фарғона вилоят маъмуриятига таяниб, Хитойнинг Sinomash холдинги Кампиробод сув омборидан Ўзбекистоннинг Фарғона вилоятига тоза сув етказиш лойиҳаси бўйича ўзбек ҳукумати билан дастлабки келишувларга эришилганини билдирган. Бу ҳақда «Азаттиқ» ва яна бир қанча маҳаллий нашрлар маълумот чиқарган.
Кампирободнинг ўтказиб берилиши
2022 йилнинг 17 ноябрида Жогорку Кенеш депутатлари Ўзбекистон билан чегарани ратификациялаш ва Кампиробод сув омборини биргаликда бошқариш бўйича қонун лойиҳасига овоз беришган.
Ҳужжатга кўра, Қирғизистон Кампиробод сув омбори олдидаги 4485 га ерни Ўзбекистонга қолдириб, ўрнига бир неча вилоятдан 19 минг гектардан ортиқ ер олади.
2023 йилнинг январида Садир Жапаров билан Шавкат Мирзиеёв давлатлар ўртасидаги биргаликдаги чегаранинг айрим ҳудудлари ҳақидаги келишувни ратификация ёрлиқларини алмашишган. Кейин Жапаров Қирғизистон билан Ўзбекистон давлат чегарани делимитациялаш жараёнлари тугатишганини билдирган.
Аммо Кампиробод бўйича келишувнинг бир қисми норозиликлар яратган. 30 нафарга яқин фаол, сиёсатчи ва ҳуқуқ ҳимоячиси бу шартномага қарши чиқиб, Кампирободни ҳимоя қилиш қўмитасини тузишган. 2022 йилнинг октябрида милиция уларни оммавий тартибсизликлар уюштиришга тайёргарлик кўрган деган айб билан қамоққа олган. Қўлга олинганларнинг бир қисми ҳамон қамоқда.
Қўлга олинганларнинг бари шу кунгача айблари йўқлигини айтиб, уларга қарши ишлар ўйлаб топилганини билдириб келишади.
Сиёсатчилар билан фаолларнинг қўлга олинишини бир қатор депутатлар айблаб, Human Rights Watch халқаро ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилоти ҳукуматни қўлга олинганларни ҳаммасини озод қилишга чақирган.