Сузоқда вақтинчалик сақлаш жойига гиёҳванд модда олиб киришга ҳаракат қилган шахс қўлга олинди

Гумондор. Сурат: Жалолобод вилоят ИИБ

27 сентбярда вилоят милициядан гиёҳванд моддаларни киритишга ҳаракат қилган Багиш қишлоқ ҳудудининг 35 ёшли турғуни эканини билдирди.

У 24 сентябрда милициянинг вақтинча сақлаш жойининг текшириб ўтказиш пунктидан тез тайёр бўлувчи овқатни олиб кириб кетаётганда қўлга олинган.

Гумондорнинг ёнидан уч дона ўзгача кескин ҳиди бор, гиёҳванд моддага ўхшаган модда топилиб, тергов гуруҳига ўтказиб берилган. Текширувда номаълум модда 3 граммдан ортиқ гиёҳванд модда экани аниқланган.

Бу факт бўйича «Гиёҳванд воситаларни, психотроп моддаларни ва уларнинг аналогларини сотиб ўтказиш мақсадида ноқонуний тайёрлаш» моддаси асосида жиноят иши қўзғалиб, гумондор вақтинча сақлаш жойига киритилди.

Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.