Жапаров: «Азаттиқ» провокация қилмоқда, Кампирободни аввалдан Ўзбекистон бошқариб келган

271

Президент Садир Жапаров «Кабар» агентлигига интервью бериб, Ўзбекистон Кампиробод сув омборидан Фарғона шаҳрига тоза сув ўтказишни кўзламоқда деган маълумот бўйича изоҳ берди.

Жапаров Ўзбекистон томон билан Кампиробод бўйича шартномада Қирғизистон ва Ўзбекистон сув омборини 50/50 принципи билан бошқараётганини эслатиб ўтди.

«Қирғизистон томон "Кампиробод" сув омборидаги сувдан фақат 10 фоиз атрофида фойдаланамиз. Қолган сувнинг ҳаммаси 100 йилдан бери Ўзбекистонга оқиб кириб кетади. Яна 100 йил оқади. Нима учун тенгма-тенг бошқаришга киришдик? Бу биз учун катта ғалаба. Биринчидан, 900-горизонтдан ошмаслигини назорат қиламиз. Бизнинг қуруқ ерларимизни сув босиб кетмаслиги керак. Иккинчидан, бизнинг плотинадан паст турган қишлоқларга суғориш мавсумида етарли сув олиб туришимиз керак», — деди Жапаров.

Кампиробод сув омбори. Сурат: Президентнинг Ўш вилояти бўйича вакиллиги

Президент Қирғизистон учун Ўзбекистонга оқиб кираётган сувни Ўзбекистон томон қандай олишини «фарқи йўқ» эканини таъкидлади.

«Ўзбек томонга кетаётган сувни ўзбек томон ариқ билан олиб кетадими, қувур билан олиб кетадими ёки осмон билан олиб кетадими нима фарқи бор? Ҳар бир ҳаракатни икки томон келишиб қиламиз», — деб таъкидлади у.

Шунингдек, президент «Азаттиқ» ва шу каби бошқа ОАВга алоҳида тўхталиб, улар «провокация» қилмоқда деган фикрда.

22-сентябрда «Озодлик» радиоси («Азаттык» радиосининг ўзбек хизмати) Фарғона вилоят ҳокимлигига таяниб, Хитойнинг Sinomash холдинги Кампиробод сув омборидан Ўзбекистоннинг Фарғона шаҳрига тоза сув олиб келадиган лойиҳани амалга ошириш бўйича тахминий шартномаларга эришилди деб ёзган. Бу ҳақдаги материални «Азаттиқ» ва бошқа маҳаллий бошқа медиалар ҳам ёзган.

«Мен ҳам "Азаттык"нинг кўрсатувини кўрдим. Кампиробод олдин Қирғизистонга қарарди деб халқнинг бошини айлантиришга ҳаракат қилибди. Булар ўнгланмас эканда. Ёки ортида турган хўжайинлари қатъий буйруқ беряптими деб ўйладим. Уларга Қирғизистон билан Ўзбекистон ўртасида булунг-чанг бўлиб тургани нима фойда билмайман. Бу сўз билан қирғиз-ўзбек қилиб уриштирайлик деган "Азаттык"нинг ҳаром ўйи кўриниб турибди.

Кампирободни илгаритдан 100 фоиз Ўзбекистон бошқариб келган», — деди президент.

Жапаров «Энди қирғиз-ўзбек дўстлиги мустаҳкам бўлади. Худодан бошқа ҳеч ким бузолмайди» деб таъкидлади.

«Шунинг учун худодан тинчликни кўпроқ сўрайлик. "Азаттиқ" каби провокацион ахборот воситаларининг провокациясига алданмаслик керак», — деб сўзини тугатди президент.

Кампирободнинг ўтказиб берилиши

2022 йилнинг 17-ноябрида Жогорку Кенеш депутатлари Ўзбекистон билан чегарани ратификациялаш ва Кампиробод сув омборини биргаликда бошқариш бўйича қонун лойиҳасига овоз беришган.

Ҳужжатга кўра, Қирғизистон Кампиробод сув омбори олдидаги 4485 га ерни Ўзбекистонга қолдириб, ўрнига бир неча вилоятдан 19 минг гектардан ортиқ ер олади.

2023 йилнинг январида Садир Жапаров билан Шавкат Мирзиеёв  давлатлар ўртасидаги биргаликдаги чегаранинг айрим ҳудудлари ҳақидаги келишувни ратификация ёрлиқларини алмашишган. Кейин Жапаров Қирғизистон билан Ўзбекистон давлат чегарани делимитациялаш жараёнлари тугатишганини билдирган.

Аммо Кампиробод бўйича келишувнинг бир қисми норозиликлар яратган. 30 нафарга яқин фаол, сиёсатчи ва ҳуқуқ ҳимоячиси бу шартномага қарши чиқиб, Кампирободни ҳимоя қилиш қўмитасини тузишган. 2022 йилнинг октябрида милиция уларни оммавий тартибсизликлар уюштиришга тайёргарлик кўрган деган айб билан қамоққа олган. Қўлга олинганларнинг бир қисми ҳамон қамоқда.

Қўлга олинганларнинг бари шу кунгача айблари йўқлигини айтиб, уларга қарши ишлар ўйлаб топилганини билдириб келишади.

Сиёсатчилар билан фаолларнинг қўлга олинишини бир қатор депутатлар айблаб, Human Rights Watch халқаро ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилоти ҳукуматни қўлга олинганларни ҳаммасини озод қилишга чақирган.