Бишкек: Мэрия «Эко такси» хизматини ишга туширади

216

Бишкек шаҳар мэрияси муниципал «Эко такси» хизматини йўлга қўймоқчи. 25 сентябрда пойтахт раҳбари Эмилбек Абдикадиров лойиҳа билан танишиб чиқди.

Бу лойиҳа — пойтахтда экологик жиҳатдан тоза транспортни ривожлантириш ташаббусининг бир қисми. У атмосферага зарар келтирувчи моддаларнинг чиқишини камайтириш имконини бериши айтилди.

Сурат: Бишкек шаҳар мэрияси. «Эко такси» хизматининг машиналари

Таксига буюрма беришда etaxi.kg сайти ёки Eco taxi иловасидан фойдаланинг— уни телефонга Google Play ёки App Store’дан юклаб олиш мумкин.

Муниципал такси хизматидаги ҳайдовчиларга имтиёзлар берилади — улар барча ижтимоий пакет билан таъминланади, машинани лизингга ола олади ва машиналарга йўлда махсус сариқ чизиқ ажратилади. Мэрия таксиларнинг қачон ишга тушишини очиқламади.

Мазкур йилнинг бошида мэр такси хизматини кўрсатувчи электромобилларни ишга ошириш режалаштирилаётганини айтган. У бу лойиҳа тутун билан курашиш чораларининг бири эканини таъкидлаган.

Муаллиф: Айдана Айбек қизи