Сокулук туманига қарашли Янги ер қишлоғидаги муштлашувга боғлиқ «Қотиллик»да гумонланиб, қидирувда бўлган икки киши қўлга олинди. Бу ҳақда 26-сентябрда Чуй вилоят милицияси билдирди.
Билдирувда қўлга тушганлар 41 ёшли Курбангажи Абдуллаев билан 44 ёшли Магомед-Эмин Даудов исмли турғунлар экани айтилади.
Воқеа бўйича текширув ишлари давомида АК-74, Сайга-МК қуроллари, 60дан ортиқ ўқ-дорилар топилиб, экспертиза тайинланди.
Гумондорлар эса туман милициясининг вақтинча сақлаш жойига киритилди. ИИВнинг раҳбарияти бу ишни назоратга олгани айтилди.
Воқеа қандай бўлган?
Сокулукнинг Янги ер қишлоғида оммавий муштлашув чиққани ҳақида 22-сентябрда маълум қилинган. Унда 69 ёшли турғун ўқдан вафот этиб, яна бири жонлантириш бўлимига тушган.
Милициядан жанжал «ёшлар орасида “катталарни ҳурмат қилиш” қоидасига амал қилинмаганидан чиққанини» билдиришган. Воқеага алоқаси бор икки томон ҳам бир миллатдан экани айтилган.
Бу бўйича «Қотиллик» моддаси билан жиноят иши қўзғалиб, 30дан ортиқ одамни сўроқ қилган. Гумондор қатори Янги ер қишлоғининг 26, 36 ва 69 ёшли уч турғуни қўлга олиниб, икки одам қидирувга берилган.