26 сентябрда қирғизистонлик спортчи Эрлан Шеров Хитойнинг Ханчжоу шаҳрида ўтаётган Осиё чемпионатида олтин медалга эга бўлди.
У 90 кг вазн тоифасида куч синашиб, финалда ўзбекистонлик спортчи Давлат Бобоновни мағлуб этди. Дзюдочи чорак финалда Ливандан, ярим финалда Бирлашган Араб Амирликларидан келган рақибларини енгди.
Шеровнинг олтин медали, Осиё ўйинларида қирғиз спортчилари қўлга киритган дастлабки соврини бўлиб қолди.
Дзюдочи ўтган йили Қозоғистоннинг Нур-Султан шаҳрида бўлиб ўтган Осиё чемпионатида кумуш медални қўлга киритган эди.
23 сентябрда бошланган 19-ёзги Осиё ўйинлари 8 октябрда якунланган. Унга 45 давлатдан келган 12 минг 500га яқин спортчи қатнашиб, спортнинг 40 тури бўйича куч синашмоқда.