Аввал коррупцияда гумонланган Токтобай Маанаевни Миллий госпитал бош шифокори вазифасини бажарувчи қилиб тайинлаш бўйича буйруққа тузатиш киритилди. Бу ҳақда «Клооп»га 25 сентябрда Соғлиқни сақлаш вазирлиги билдирди.
Унга кўра, янги етакчи тайинлангунча бош шифокор вазифасини собиқ раҳбарнинг ўринбосари Улукбек Кулукеев бажаради.
Токтобай Маанаев Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 22 сентябрдаги буйруғи асосида бош шифокорнинг вазифасини бажарётгани маълум бўлган.
Миллий госпиталда бунгача бош шифокор Бакит Тологонов ўзи ёзган ариза асосида ишдан кетгани маълум қилинган.
Маанаевнинг қўлга олиниши
Маанаев шу йилнинг март ойида қўлга олинган. Унинг ишида аҳолининг қуйи қисмига зарар келтириб, ҳуқуқларини чеклаб ва имтиёзларни олиш имконидан маҳрум қилган турли коррупция схемаси аниқланган.
Бундан ташқари, Маанаевнинг тиббиёт ходимларидан пул талаб қилгани бўйича 20дан ортиқ ҳолат маълум бўлган. МХДҚнинг маълумоти бўйича, у давлат харидларидан бюджетга 40 миллион сомдан ортиқ зарар келтирган.
Кейин у МХДҚнинг вақтинча тергов қамоғига икки ойга қамалган. 21 июнда Маанаев Биринчи май туман судининг қарори билан уй қамоғига чиққани маълум бўлган.