Тўқтоғул: 15 ёшли қизга тажовуз қилишда гумонланиб 36 ёшли шахс қўлга олинди

241

Жалолобод вилоятининг Тўқтоғул туманида 15 ёшли қизни зўрлашда гумонланиб 36 ёшли киши қўлга олинди. Бу ҳақда «Клооп»га 23 сентябрда вилоят милицияси билдирди.

Маълумотга кўра, 21 сентябрга ўтар кечаси соат 02:00 атрофида вояга етмаган қиз зўрлангани ҳақида милицияга маълумот тушган.

Бу бўйича «Зўрлаш» моддаси билан жиноят иши қўзғалган. Милиция гумондор қатори 36 ёшли кишини қўлга олиб, вақтинча сақлаш жойига киритди.

Милициянинг маълумотида гумондор жабрланувчи қизнинг уйида 10 йилдан бери уй ишларида ёрдам бериб, яшаб келаётгани айтилган.

Болаларга нисбатан зўравонлик

Бош прокуратуранинг маълумотига кўра, 2022 йили ўлкада болаларга нисбатан зўравонлик фактлари бўйича 438 жиноий иш қўзғалган. Шунингдек, ички ишлар вазири Улан Ниязбеков болаларга нисбатан зўравонлик фактлари йилдан-йилга ортаётганини айтган.

Президент Садир Жапаров ўтган йилнинг 12 августида болаларга нисбатан зўравонлик учун жазони кучайтирган қонунни имзолаган.

Агар сиз болаларга нисбатан зўравонликка учрасангиз ёки гувоҳи бўлсангиз унда «Болаларнинг ишонч телефони» марказининг 111 рақамига аноним ва бепул қўнғироқ қилсангиз бўлади. Марказ ўлканинг барча ҳудудларидан қўнғироқларни қабул қилади ва туну кун дам олишсиз ишлайди.

Улар сизга маслаҳат бериб, руҳий томондан ёрдам кўрсата олишади. Агар сизга ҳуқуқни муҳофаза қилиш идораларининг ёрдами керак бўлса, мурожатингиз уларга юборилади.

Шунингдек, зўравонликка учраган болаларга ёрдам бериш марказлари ҳам ишлайди. У ерга қуйидаги рақамлар орқали мурожаат қилса бўлади:

  • Бишкек шаҳри, Карасаев кўчаси №73. Телефонлар: 0312 442510, 0312 442574, 0312 542934;
  • Ўш вилоят, Ўш шаҳри Гапар Айтиев кўчаси, 5/1. Телефон: 03222 62288;
  • Талас вилояти, Талас шаҳри. Телефон: 0778 4366775;
  • Иссиқкўл вилояти, Қоракўл шаҳри, Жамансариева кўчаси № 163. Телефонлар: 03922 50405, 03922 50212;
  • Иссиқкўл вилояти, Туп қишлоғи, Иссиқкўл кўчаси №33.