Қорақулжа: Осилган ҳолатда топилган 41 ёшдаги аёлнинг ўлими текширилмоқда

263

Ўш вилоятининг Қорақулжа туманида осилган ҳолатда топилган 41 ёшли аёлнинг ўлими текширилмоқда. Бу ҳақда 23 сентябрда «Клооп»га Ўш вилоят милициясидан билдиришди.

Маълумотга кўра, марҳум 18 сентябрга ўтар кечаси вафот этган. Унинг яқинлари аёл ўлдирилиши мумкин эканини айтишмоқда.

Улар бунга қадар уни эри билан ажраштиришга ҳаракат қилишганини таъкидлаб, вафот этган аёл ортида уч боласи қолганини қўшимча қилишди.

Милициядан марҳумнинг ўлим сабабини аниқлаш бўйича суд-тиббий экспертизаси тайинланганини билдиришди — ҳозирча натижаси чиқмаган. Бу бўйича суриштирув ишлари бормоқда.