Чуй вилоятининг Сўқулуқ туманига қарашли Янги ер қишлоғида оммавий муштлашув бўлиб, 69 ёшли турғун ўқдан жароҳатланиб вафот этди. Бу ҳақда 23 сентябрда «Клооп»га Чуй вилоят милицияси билдирди.
Маълумотга кўра, 22 сентябрда Бишкек шаҳридаги клиник касалхонага ўқ еган кишининг жасади етказилиб, яна бир ярадор 37 ёшли турғун жонлантириш бўлимига ётқизилган.
«Текширув ишлари давомида можаро ҳамқишлоқлар, ёшларнинг ота-оналари орасида бўлиб, авлодлар орасида “катталарни ҳурмат қилиш” қоидасига амал қилинмагани сабаб содир бўлгани аниқланди», — деди милициядан.
Чуй вилоят ИИБнинг маълумотига кўра, воқеага қатнашган икки томон ҳам бир миллатдан, уларнинг орасида олдин ҳеч қандай жанжал бўлмаган.
Бу бўйича «Қотиллик» моддаси билан жиноят иши қўзғалди. Милиция 30дан ортиқ одамни сўроқ қилиб, гумондор қатори Янги ер қишлоғининг 69, 35 ва 26 ёшли уч турғун қўлга олинганини билдирди.
Ҳозирда гумондорлар вақтинча сақлаш жойида. Воқеа жойдан қочиб кетган яна 44, 41 ёшдаги икки фуқаро қидирувга берилгани айтилди.