Селекцияда пичоқланган аёл иши: Гумонланувчи икки ойга қамалди

275

Чуй вилоятининг Сўқулуқ туман суди Селекция қишлоғида собиқ аёлини «шафқатсиз пичоқлади» дейилган кишини икки ойга қамоққа олди. Бу ҳақда 22 сентябрда туман судидан билдиришди.

Гумондор

36 ёшли аёлни қийноққа учрагани ҳақида 20 сентябрда маълум бўлган. У юз-кўзи, бўйни кесилган ҳолда миллий госпиталга ётқизилиб, шифокорлар уни сақлаб қолиш учун саккиз соатга яқин операция қилишган.

Бу воқеада гумондор қатори 39 ёшли киши қўлга олиниб, вақтинча сақлаш жойига киритилган. Милиция «Қасддан оғир тан жароҳати етказиш» моддаси билан жиноят иши қўзғаган.

Kaktus.media нашри куч тизимларига таяниб, жабрланувчи олдин собиқ эрининг устидан икки марта милицияга ариза берганини ёзган. Маълумотни Чуй вилоят ИИБ ҳам тасдиқлади.

Жабрланувчининг синглиси собиқ эрига нисбатан ёзган аризаларини қайтариб олмаганини билдирган. Унинг айтишича, опаси зўравонни кечирмаган ва уни жавобгарликка тортиш учун милициядан кетмаган.

Бу масала 21 сентябрда парламентда ҳам кўтарилган. Жогорку Кенеш депутати Гуля Кожокулова ИИВ бошчиси Улан Ниязбековга мурожаат қилиб, «креслодан тушиб, бу масалани оилавий зўравонлик бўйича коллегияда кўтариб, чора кўришни» талаб қилган.

Халқ вакили Гулшаркан Култаева, бундай кўринишлар, оиладаги зўравонлик муаммоларига эътиборсизлик туфайли бўлаётганини таъкилаган.

ИИВ милиция воқеага «ўз вақтида реакция қилиб, бундан оғир оқибатларга йўл берилмаганини» билдирган. Шунингдек, Улан Ниязбеков ишни шахсан назоратига олгани айтилган.