МСК: Ленин округи бўйича сайлов ғолиби деб Кубаничбек Самаков топилди

243

Марказий сайлов комиссияси 20 сентябрда Бишкекнинг Ленин бир мандатли округи бўйича Жогорку Кенеш депутатининг қайта сайлов натижасини чиқарди.

МСК қарорига кўра, комиссия аъзолари қайта сайлов натижасини чиқариб, 5 минг 279 (26,17%) овоз олган номзод Кубаничбек Самаков ғолиб деб топилди.

МСКнинг раиси Нуржан Шайлдабекова Марказий сайлов комиссиясининг қароридан норози бўлганлар уч кун ичида судга шикоят қилиб мурожаат қилса бўлишини таъкидлади.

Бишкекнинг №26 Ленин бир мандатли округи бўйича қайта сайлов 10 сентябрда бўлиб ўтди. Унга рўйхатга олинган 127 минг 239 сайловчининг ичидан фақат 20 минг 169 киши иштирок этди. Сайловга овоз беришга келган фуқаролар сони 15,85%ни ташкил қилди.

Мазкур округда биринчи марта қайта сайлов 2021 йили Жогорку Кенешга сайланиб депутат Жанибек Абиров мандатини топширгандан сўнг эълон қилинган. У кафеларнинг бирида жанжаллашгани туфайли мандатини топширишга мажбур бўлган.

Шундай қилиб депутат можароси туфайли 28 майда қайта сайлов белгиланди, лекин унинг ҳам натижаси бекор қилинган. Бу гал унинг натижалари йўққа чиқишига номзод Дамира Ниязалиева томонидан овоз сотиб олиш факти аниқлангани сабаб бўлган.