Жалолобод вилоятининг Бозорқўрғон туманида «фаҳш суратларингни интернетга чиқараман» деб қўрқитиб, аёлдан пул талаб қилиб юрган шахс қўлга олинди. Бу ҳақда 21 сентябрда ИИВнинг матбуот хизмати билдирди.
Маълумотга кўра, гумондор 19 сентябрь куни Бозорқўрғон тумани ҳудудида жабрланувчидан 25 минг сом пул олаётган жойида қўлга олинди. Қўлга олинган вақтда у ўзининг «Хонда-Фит» русумидаги машинаси билан кетаётган эди.
Қўлга олинган шахс — Жалолобод вилоятининг 36 ёшли турғуни. У жабрланувчидан «фаҳш суратларингни интернетга чиқараман» деб қўрқитиш орқали тинимсиз 50 минг сом миқдорида пул талаб қилиб келган.
Жабрланувчининг айтишича, қўлга олинган турғун бунга қадар 2021 йилдан бери қўрқитиш йўли билан ундан 200 минг сом пул олган.
Гумонланувчига Жиноят ва жазо кодексининг «товламачилик» моддаси билан жиноят иши қўзғалиб, бугунги кунда Жалолобод вилоят шаҳар ИББнинг вақтинчалик сақлаш жойига киргизилди. Текширув ишлари давом этмоқда.
Бунгача, 8 августда криминал Камчи Колбаевнинг уюшган жиноий гуруҳининг аъзоси аёл кишини калтаклаб, товламачилик йўли билан пул олаётган жойида МХДҚ ходимлари томонидан қўлга олингани айтилган.