МТРК Рустам Жапаровнинг сармоя жалб қилишига қарши бўлган «бирорта ҳам одамни топа олгани йўқ»

200

Миллий телерадио корпорацияси 18 сентябрда видеосюжет чиқарди. Унда давлат каналининг журналистлари қирғизистонликлардан президентнинг ўғли Рустамнинг ўлкадаги йирик инвестициявий лойиҳаларга қатнашиши бўйича фикрини сўрашган.

Давлат телеканали сўровга олганларнинг бари бунга «яхши фикрда эканини» айтиб, Рустам Жапаровни қочқин президент Курманбек Бакиевнинг ўғли Максим Бакиевга солиштириш «тўғри эмас» дейишган.

Рустам Жапаров — азамат, у Максим эмас

Видеода республика бўйича 20га яқин фуқаронинг фикри берилган, уларнинг бари — ўрта ёшдаги эркаклар.

«Яқинда четдан молияланган медиалар — “Клооп” ва Temirov Live канали президент Садир Жапаровнинг ўғли Рустам Жапаровнинг Қирғизистондаги йирик лойиҳалар билан алоқаси номли суриштирув каби материалини чиқарган. Биз бу масала бўйича ҳудудларда оддий халқ орасида сўров ўтказиб, жамоатчиликнинг фикрини билиб кўрдик», — дейди бошловчи.

Сўровга қатнашган Ўш шаҳрининг турғуни Майсалбек Раимбердиевнинг фикрича, ким билан бўлмасин тил топишиб, ўлкага инвестиция киритиш керак.

«Инвестиция ҳақида айтадиган бўлсак, Садир Жапаровнинг ўғли, Рустам Жапаров, азамат, қўлидан келяпти, [инвестицияни] олиб келаверсин. [...] Агар Қирғизистонга инвестиция киритса нимаси ёмон? Иш ўринлари пайдо бўлади», — дейт у.

У «Клооп» ва бошқа ОАВ «жамоатчиликни адаштирмоқда» деб ҳисоблайди.

Раимбердиевнинг фикрига Ўшнинг бир неча турғуни, Боткен, Талас, Жалолобод ва бошқа ҳудудларнинг ҳам турғунлари қўшилади. Уларнинг айтишича, «ўлкада ислоҳотлар бормоқда, мактаблар ва ГЭСлар қуриляпти, давлат эса ҳукуматнинг ҳаракати билан ривожланмоқда».

«Бари бирлашиб шу кишидай [президент Жапаров билан МХДҚ раиси Ташиев] ишлай олмади, олдингилар, давлат мустақил бўлгандан кейинги. Кўряпмиз, мана шаҳар мэрларини яхши ишлаяпти, шаҳарни таъмирлаб тузатилаётганини кўряпмиз. Болалари ҳақида: мен Садир Жапаровни ёки Ташиевнинг бир нарсасига аралашиб, бир нарсани юлиб олди деган сўзларга қўшилмайман. Бу уларни қоралаш. Амаллаб уларнинг рейтингини тушириш [ҳаракати]. Бакиевнинг фарзандлари билан Садир Жапаровнинг болаларини солиштириб бўлмайди. Сабаби Бакиевнинг болалари бошидан юқори лавозимларга ўтира бошлаган. Садир Жапаров боласини бирор хизматга қўйганини мен эшитмадим», — дейди Ўшнинг турғуни Дуйшон Турдуев.

Боткен вилоятининг турғуни Максат Маккам ўғли президентнинг ўғиллари ҳақидаги миш-мишларга ишонмасликка чақиради. Унинг фикрида, «ғарбдан молияланган ОАВ рост ҳам, ёлғон ҳам бўлиши мумкин бўлган негатив нарсаларни кўп айтади».

«Булар ҳақиқатдан ҳам бизнинг давлатимизнинг яхлитлигига хавф солмоқда», — деб ҳисоблайди у.

Жалолобод вилоятининг турғуни Шарабидин Жаанбаев агар президентнинг ўғли катта лойиҳаларга қатнашаётган бўлса бу «давлат учун яхши» дейди.

«Президентимиз яхши. Энди болалари [инвестиция] киритаётгани, киритсин! Улар ўзларининг манфаати учун жалб қилмади, Қирғизистон учун тортмоқда, [...] келажагимиз учун киритяпти», — деб ҳисоблайди у.

Сўровга қатнашган ягона аёл Қоракўл шаҳрининг турғуни Акилсайра Жумабекова ҳам Садир Жапаров билан Бакиевнинг ўғилларини солиштириб бўлмаслигига ишонади.

«Баримизда бола бор. Ҳар бир бола ўз давлатига фойда келтириш учун ҳаракат қилиши керак. Менинг отам президент, менинг отам катта ходим деб ўтирмаслиги керак. У ҳам ўзининг фойдаси теккандай [бўлиши керак]. Мен етмишга чиқаётган бўлсам ҳам етимлар уйини қурсамми, деб инвестор излаб юраман. Масалан, инвестор олиб келсам, давлатга фойдам тегса, давлатга нима зарар келтирган бўламан?» — деб савол берган у.

МТРК савол берган фуқароларнинг орасида бошқа фикрни айтган бирорта одам топилмаган. Бу Қирғизистондаги давлат ва ҳукуматчи ОАВ учун одатий ҳол.

Президент ўғлининг дўстлари ҳақидаги суриштирув

Аввалроқ «Клооп», OCCRP ва Temirov Live Рустам Жапаровнинг дўстларини Марказий Осиёда юк ташувчи яширин тармоқ тузган хитойлик бизнесмен Хабибула Абдуқодир билан алоқадор йирик лойиҳаларга алоқаси борлигини ўрганиб чиққан. Суриштирувчилар президентнинг ўғилларини дўстлари йирик лойиҳаларга қатнашган турли компанияларга эгалик қилишини кўрсатиб беришган.

Бундан ташқари, «Клооп»нинг журналистлари «“Барса”, Росатом ва Ташиев. МХДҚ раисининг футболни тарғиб қилишдаги ҳамкори ким?» деган номли суриштирувда Жалолободда «Барселона» футбол академиясини очишда Камчибек Ташиевнинг ўғиллари билан қочқин президент Курманбек Бакиев билан алоқадор россиялик бизнесменнинг алоқасини аниқлашган.

Академия ҳақидаги суриштирувга изоҳ бериб, Садир Жапаров «Клооп» «олдиндан қирғизга қилган зараридан бошқа фойдаси йўқ» деб билдирган. У нашрга «ҳеч бўлмаса зарар етказманглар» деб мурожаат қилган.

Кўп ўтмай Бишкек шаҳар прокуратураси пойтахтнинг Октябрь ва Биринчи май туман судларига «Клооп Медиа» жамоат фондини ёпиш ҳақида ариза берган. Ҳужжатда даъвонинг сабаби қатори — фонд «кўрсатилган устав асосидан ташқари фаолият олиб бораётгани» айтилади.

Шунингдек, ҳужжатнинг катта қисми умуман бошқа мавзуга бағишланган — «Клооп»нинг мақолалари Қирғизистонга салбий таъсир қилоётган эмиш.

Аммо «Медиа полиси институти»нинг юристлари ва Қирғизистоннинг медиажамоатчилиги пойтахт прокуратурасининг аризасини «асоссиз» деб ҳисоблашган. Улар бир қанча халқаро ташкилотлар каби ҳукуматни «“Клооп”ни таъқиб қилишни тўхтатишга ва аризани қайтариб олишга» чақиришган.