«Манас» аэропортининг янги самолётлари «Асман Эйрлайнс» авиакомпаниясига берилади

205

«Манас» халқаро аэропорти июнь ойининг охирида «Асман Эйрлайнс» шўъба авиакомпаниясини ташкил қилган.

Аэропорт раҳбари Манасбек Самидиновнинг айтишича, янги тузилган компанияга 6 млн долларни ташкил қилган яқинда олинган Dash-8-400 номли икки Канаданинг самолётлари ўтказиб берилади. Улар Қирғизистонга 2024 йили олиб келинади.

Шунингдек, у авиакомпания келаси йили яна икки самолётни сотиб олишини билдирди.

Самидиновнинг билдиришича, «Асман Эйрлайнс» дастлаб ички рейсларга хизмат кўрсатади.

«Парвозларнинг географияси биринчи навбатда ички рейсларга йўналтирилган. Аста-секинлик билан яқин давлатларга чиқамиз. Бу Қозоғистон, биринчи навбатда Олмаота, кейин эса Урумчи (Хитой), Тошкент (Ўзбекистон) ва Новосибирск каби Қозоғистон билан чегарадош бўлган Россия шаҳарларига», — деди у.

«Манас» бошқармасининг раҳбари «Асман Эйрлайнс» чипталари, ҳозирдаги чипта нархларидан арзонроқ бўлишини таъкидлади.

Қирғизистонда ички рейслар бўйича парвозларни икки авиакомпания амалга оширади. Вилоятларда яшовчилар авиачипталарнинг қимматлигидан норози бўлиб келишади.