Туркияда ўт ўчиришга жалб қилинган вертолёт қулаб, бедарак бўлаётган қирғизистонлик учувчилардан бирининг жасади топилди. Бу ҳақда 18 сентябрда Қирғизистоннинг Истанбулдаги бош консуллиги маълум қилди.
Измир шаҳрига яқин Мендерес ҳудудидаги ўрмонда чиққан ёнғинни ўчириш вақтида дамбага қулаган вертолётда тўрт киши бўлган. Улардан учтаси қирғиз фуқароси.
Учувчиларнинг бири қирғизистонлик Эркин Исабеков соҳилга сузиб чиққан. Ҳозир қолган икки учувчи қидирилмоқда.
«Ҳозирда консуллик ходимлари Измир шаҳридаги касалхонада ётган ватандошимиз билан учрашди. Унинг яҳволи яхши. Ходимлар воқеа бўлган жойда ва бу масалани алоҳида назорат қилишмоқда», — деди Истанбулдаги ваколатхонадан.
Мендерес ҳудудидаги ўрмон 16 сентябрда ёна бошлаган. Ҳодиса эса эртаси куни содир бўлган. Туркиядаги элчи қирғизистонлик уч учувчи «Транс Караван» компанияси билан икки ойга шартнома тузиб, ишлагани борганини билдирган.
Ўрмонда ёнғин нима сабабдан чиққан ҳозирча номаълум. Ёнғин билан курашишга 9 самолёт, 20 вертолёт, сув ташувчи 54 машина, ишчи 10 машина ва 500га яқин ўт ўчирувчи сафарбар қилинган.