Ташиев қирғиз-тожик чегарасида қуролли жанжалда жароҳатланган чегарачига уй топширди

260
МХДҚ раиси Камчибек Ташиев ва Дастан Шарипов. Сурат: МХДҚ

Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раиси Камчибек Ташиев қирғиз-тожик чегарасидаги қуролли тўқнашувда жароҳатланган чегарачига уйнинг калитини топширди. Бу ҳақда 19 сентябрда махсус хизматдан хабар беришди.

Маълумотга кўра, қуролли жанжалда жабрланган Дастан Шариповга Бишкек шаҳридан уч хонали уй берилди.

Ташиев чегарачининг ота-онасига миннатдорчилик билдириб, Шарипов ёш авлодга ўрнак эканини таъкидлади. Унинг айтишича, давлат ҳарбий ҳаракатларга қатнашган қаҳрамонларнинг меҳнатини ҳеч қачон унутмайди.

Дастан Шарипов 2022 йилнинг 16 сентябридаги қирғиз-тожик чегарасидаги қуролли жанжалда миномёт портлаши оқибатида ўнг оёғидан айрилган. Чап оёғи куйиб, баданига темир синиқлари теккан.

Қирғиз-тожик чегарасининг узунлиги 972 чақиримни ташкил қилади. Аниқланмаган ерлар туфайли Тожикистонга чегарадош ҳудудларда — Боткен, Ўш вилоятларида вақти-вақти билан жанжал чиқиб туради.

Чегарадаги ўтган йилги энг йирик қуролли жанжалда 63 нафар қирғизистонлик вафот этган — улардан 51 нафари ҳарбийлар бўлган. Жанжал оқибатида яна 206 киши жароҳатланган.

Тожикистон ҳукумати эса жанжалда 41 киши вафот этиб, 20дан ортиқ киши жабрланганини таъкидлаган. Бироқ «Озоди Радиосу» («Азаттиқ»нинг тожик хизмати) ўз манбааларига таяниб, 83 киши вафот этганини ёзган. Жанжалга икки давлат бир-бирини айблаган.

Муаллиф: Айдана Айбек қизи