Қирғизистоннинг футбол бўйича миллий терма жамоаси ҳужумчиси Бекназ Алмазбеков Туркиянинг «Галатасарай» клуби билан профессионал шартнома тузди.
Шартнома 2025-2026 мавсумнинг охиригача тузилгани маълум қилинди.
18 ёшли қирғизистонлик Туркиянинг футбол клуби академиясида тарбияланган. Ўтган мавсумда у «Галатасарай»нинг ёшлар жамоасида 22 ўйин ўтказиб, 16 гол киритиб, олти гол тўп узатган.
«Галатасарай» Туркиянинг амалдаги чемпиони ва Чемпионлар лигасининг иштирокчиси бўлиб ҳисобланади.
20 сентябрда бўладиган асосий Европа кубогида «Галатасарай» Даниянинг «Копенгаген» жамоасига қарши ўйнайди. Шунингдек, Туркия клуби билан бир гуруҳда Англиянинг «Манчестер Юнайтед» ва германиянинг «Бовария» жамоалари бор.