12-сентябрда Маданият вазирлининг «Клооп»нинг рус тилидаги сайтини «аниқ бўлмаган маълумот» («фейклар» ҳақидаги) қонуннинг асосида блоклаш ҳақидаги қарори кучга кирди. Сайтни блоклашга «Сиёсатчи Равшан Жээнбеков қамоқда қийноққа учраганини маълум қилди» деган номли мақоласи сабаб бўлган.
Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси бу материал «ҳақиқатга мос келмайди ва МХДҚнинг обрўсига путур етказади» деб ҳисоблайди.
«Клооп» Маданият вазирлигининг қарорини инкор қилишга ҳаракат қилди, бироқ муассасанинг вазир ўринбосари Чингиз Эсенгулов бошчилигидаги комиссияси сайтни блоклаш қарорини кучида қолдирди. Сўнгги икки кунда бир қатор интернет-провайдерлар билан уяли операторлар фойдаланувчилар учун сайтга кириш имконини ёпишга улгурди.
МХДҚнинг аризаси
6- сентябрда МХДҚ «Клооп»нинг «Империалистик Қирғизистон. Нима учун ўлкада Россияни қўллашмоқда» ва «“МХДҚнинг кўрсатмаси”. Сиёсатчи Равшан Жээнбеков қамоқда қийноққа учраганини маълум қилди» деган икки материалидан шикоят қилиб Маданият вазирлигига мурожаат қилган. махсус хизмат вазирликдан «аниқ бўлмаган маълумотни тарқалишига йўл бермаслик ва жамоатчилик фикрини манипуляциялашни олдини олиш мақсадида» бу икки мақолани ўчириш бўйича «чора кўришни» сўраган.
Аризада «Империалистик Қирғизистон» деган мақола «ҳақиқатга мос келмаган тенденциявий-тўқима сифатга эга» дейилади. Махсус хизматнинг фикрича, «Россия билан Украина ўртасида бўлаётган ҳарбий ҳаракатлар вақтида аниқ бўлмаган маълумот тарқатиш Қирғиз республикаси ҳудудидаги қирғизлар билан руслар ўратсида милллатлар аро низога олиб келиши мумкин». (Бу ерда ва ундан кейинги жойларда ҳам МХДҚнинг аризасида кўрсатилган цитаталарнинг асл нусхаси келтирилди).
«Р.Жээнбековга нисбатан қийноқ ва таъқиб МХДҚнинг кўрсатмаси билан уюштирилмоқда деган маълумот ҳақиқатга мос келмайдианиқ эмас ҳисобланади», — деб айтилади иккинчи материлга боғлиқ аризада.
МХДҚ ўз аризасида нимагадир «Клооп Медиа» жамоат фондини ёпишни талаб қилган прокуратуранинг даъвосига таяниб, бу ердаги «Клооп»нинг чиқарган материалларида қуйидагилар қўлланилган деган айрим цитаталарини олиб фойдаланган:
- «атайлаб асл маълумот билан тўқнаштириш усули билан айбловнинг субъектив модаллилигининг воситалари»;
- «ўқувчиларни салбий маълумот бериш орқали ишонтириш»;
- «Россия билан бўлган алоқаларга салбий муносабатда бўлиш кераклигига ишонтириш».
Блоклаш бўйича қарор ва «Клооп»нинг аризаси
7-сентябрь кечга яқин «Клооп»нинг электрон почтасига Маданият вазирлигидан хат келган. Хатда « “МХДҚнинг кўрсатмаси”. Сиёсатчи Равшан Жээнбеков қамоқда қийноққа учраганини маълум қилди» деган мақолада «ёлғон маълумот» борлиги айтилган.
Муассаса «ёлғон маълумотни» икки иш кунида ўчиришни талаб қилган. вазирлик талаб бажарилмаса «Клооп»нинг сайтининг ишини икки ойгача муддатга «тўхтатиб туриш» қарорини қабул қилишини айтган. Бироқ «Азаттиқ»нинг мисоли кўрсатишича, сайтнинг блокланиги номаълум муддатга чўзилиб, талаб қилинган материал ўчирилмагунча туриши мумкин.
Кейин Маданият вазирлигидан «Клооп»га билдирилишича, муассаса «Империалистик Қирғизистон. Нима учун давлат Россияни қўлламоқда?» деган материалга нисбатан аризани фейклар ҳақидаги қонунга тўғри келмагани учун инкор қилган.
«Клооп»нинг юристлари Маданият вазирлигининг қарорига жавоб қилиб, материални ўчириш қарорини бекор қилиш учун қайта вазирликка ариза ёзишган.
Унда ўчиришни ёки инкор қилишни талаб қилиш қонун бўйича, судга берилган ариза асосида жавобгар томондангина талаб қилиниши кераклиги айтилган.
Шунингдек, юристлар ҳужжатда «Клооп»нинг Жээнбеков ҳақидаги мақоласида таҳририят МХДҚнинг ёки Жазони ижро этиш хизматининг ходимлари бирор бир жиноят қилган деб айблаганини, мақолада маълумот сиёсатчи Жээнбековнинг ўзини Фейсбукдаги саҳифасига таяниб ёзилганини таъкидлашган.
Бундан ташқари, «Клооп»нинг юристлари МХДҚ «фейклар» ҳақидаги қонуннинг талабига кўра, материални ўчиринглар деб таҳририятнинг ўзига мурожаат қилмасдан тўғри Маданият вазирлигига шикоят қилишганини таъкидлашган.
«Бунинг устига [Жээнбековнинг ] ТИЗО-1даги сақлаш шароитлари ҳақидаги билдируви МХДҚга эмас, Давлат жазони ижро этиш хизматига тегишли. ТИЗО-1 МХДҚнинг тизимли ёки ўзига қарашли бўлими эмас, демак бу ердан ариза эгасининг обрўсига путур етди деб айтиш мумкинми?» — деб таъкидланган аризада.
Маданият вазирлигидаги йиғин
11-сентябрда Маданият вазирлиги «Клооп»нинг даъво аризасини қўриб чиқди. Йиғинга МХДҚнинг шаҳар бўлимининг икки ходими билан нашрнинг вакиллари қатнашди.
Томонлар яна позицияларини айтиб, Маданият вазирлиги «Клооп»нинг даъвосини қаноатлантиришдан бош тортди.
Қарорнинг асосида унинг қуйидагича сабаби кўрсатилган: «материални чиқариш олдидан мақолада айтилган фактларни тасдиқлаш ёки инкор қилиш учун МХДҚнинг матбуот хизматидан маълумотни аниқлаш ишлари олиб борилмаган».
Шунингдек, Жээнбеков ҳақидаги хабарда сиёсатчининг қийноққа учрагани ҳақидаги билдирувни инкор қилган ЖИЭХнинг позицияси кўрсатилган. МХДҚнинг матбуот хизмати бу ҳақидаги расмий инкорини 9-сентябрда — аниқроғи «Клооп»нинг устидан ариза тушгандан икки кун ўтиб тарқатган. Шунингдек, сиёсатчининг билдируви чиққандан бир ҳафтадан ортиқ вақт ўтгандан сўнг чиқарган. Уни Қирғизистонинг бир қатор нашлари ҳам тарқатган.
«Клооп» МХДҚнинг инкорини» қирғиз ва рус тилларида ҳам чиқарган.
Қирғизистондагилар «Клооп»ни қандай ўқиса бўлади?
Бунинг бир неча осон усули бор. Бизнинг сайтни блокланмайдиган кўзгу версияси бор, унга осон кириб ўқиса бўлади (аслида унинг функционалига бироз чекланган бўлгани билан сўнгги материалларни тўлиқ ўқиса бўалди).
Бизнинг мақолаларни «Клооп»нинг ижтимоий тармоқдаги саҳифалардан ҳам тўсқинликсиз ўқиб кўрса бўлади.
Бундан ташқари, блокланган ҳар бир сайтни VPN (Virtual Private Network) технологияси орқали ўқиса бўлади. Қисқача айтганда, бу виртуал хусусий тармоқлар, улар интернетни кимгадир кўриниб қолмасдан, сезилмай фойдаланишга имкон беради.
Смартфон ва планшетлар учун:
Windscribe — Top10VPN’нинг версияси бўйича 2023 йилнинг энг яъши бепул VPN-сервиси. Уни телефонга юклаб олиб, рўйхатдан ўтиб, фойдаланса бўлади. Бепул трафикнинг сони чекланган, шу сабаб VPN орқали сериал кўрмасангиз яхши.
Компьютерлар учун:
Бу ерда смартфонларникидан ҳам осон десак бўлади. Сабаби ичида VPN’и бор браузерни ўрнатиб олса бўлди. Масалан, Mullvad Browser — шундай аталиш VPN-сервиснинг маҳсулоти. Керакли сайтларни шу браузер орқали очиб ўқийверасиз!
Уни Windows ва MacOS учун ўрнатиб олса бўлади. Масалан, сиз Firefox браузеридан фойдалансангиз, унга Mullvad иловасини ўрнатиб қўйиш керак.
Агар сизда VPN-сервисларидан фойдаланиш имкони бўлса, унда шундай қилганингиз яхши. Сабаби улар тез ишлайди ва бепулларига нисбатан хавфсиз бўлади.