Депутат Надира Нарматова шериклик туғруқни танқид қилди

315

Соғлиқни сақлаш вазири Алимқадир Бейшеналиев депутат Надира Нарматованинг саволига жавоб берар экан давлат туғруқхоналарида пандемиядан бери шериклик туғруғи ўтказилмаётганини билдирди.

Нарматованинг фикрича, аёл кўз ёрган вақтда эркакларни туғруқ залига киргизиб бўлмайди — исломда ҳам, христианларда ҳам тақиқланган. Депутат шериклик туғруқни «блогерлар» тарқатиб, шу сабаб ҳам аёлларда «турли қийинчиликлар» бўляпти деб ҳисоблайди. 

Кейинчалик 24.kg нашри Соғлиқни сақлаш вазирлигининг матбуот хизматига таяниб, Қирғизистонда шериклик туғруқ коронавирус пандемиясидан кейиноқ тўхтатилганини ёзди. 

«Бизда ё коронавирус, ё грипп, ё қизамиқ. Процесс қайси вақтгача вақтинча тўхтатилгани аниқ айтилмаган. Айни вақтда ҳусусий туғруқхоналарда шериклик туғруқ ўтказилмоқда», — деб билдиришган вазирликдан.