МХДҚ: Жанубдаги июнь воқеасида тартибсизлик уюштиришда гумонланган олти киши қўлга олинди

201

МХДҚ 2010 йили миллатлар аро жанжал вақтида оммавий тартибсизликларни уюштиришда гумонланганлар қўлга олинганини билдирди. Бу ҳақда муассасанинг матбуот хизмати билдирди.

Сурат: МХДҚ

Махсус хизмат қўлга олинганлар тартибсизликлар вақида Жалолободнинг турғунини ўлдирганликда ҳам гумонланаётганини қўшимча қилди. МХДҚ умумий олти кишини қўлга олган.

«Қўлга олинган фуқаролар Жалолобод вилоятининг Сузоқ туманидаги сепаратист гуруҳларнинг лидерлари бўлиб, оммавий тартибсизликка чақириб, йўл тўсишларни уюштириб, сепаратистлар назорат қилган ҳудудлардан чиқиб кетишга ҳаракат қилган оддий халққа ҳужум қилишгани аниқланган. Шунингдек, қўлга олинганлардан бири Жалолобод  шаҳрининг 1962-йили туғилган фуқарони ўта шавқатсизлик билан, айтилган постларнинг бирида ўлдиришга қатнашгани аниқланди», — деб билдирди МХДҚ.

Қўлга олинганларнинг бари МХДҚнинг ТИЗОсига киргизилди.

2010 йилдаги миллий низо

2010 йилнинг 10 июнидан 14 июнгача Ўш ва Жалолобод шаҳарларида этник ўзбеклар ва қирғизларнинг ўртасида жанжал чиққан — ўша кунлари Ўш ва Жалолободнинг кўчаларида комендат соати ва фавқулодда ҳолат эълон қилинган. Минглаган бинолар ёниб, ҳарбий ходимлар билан милициянинг қуроллари ҳамда махсус техникаси босиб олинган.

Жами бўлиб ўлканинг жанубидаги тўқнашувда, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълумоти бўйича, 426 киши ҳалок бўлиб, мингдан ортиқ киши ярадор бўлган, моддий зарар эса 2,2 млрд долларга яқин бўлган.

2020 йилнинг июнь ойида «Азаттиқ» нашри фожиали воқеаларни суришитирувнинг натижасида 5,5 мингдан ортиқ жиноий иш очиб, унинг 360игина очилганини, 3919 иш тўхтатилиб, 13 иш бўйича тергов тўхтатилганини ёзган. Яна 1391 иш бошқа жиноий ишлар билан бир ишга бириктирилган.