Элчилик: Россияда шавқатсизларча ўлдирилган йигит қирғизистонлик экани аниқланди

Қирғизистоннинг Россиядаги элчилиги Москва шаҳрида шавқатсизларча ўлдирилган 25 ёшдаги қирғизистонлик фуқаронинг ўлим сабабини аниқламоқда. Бу ҳақда 14 сентябрда Ташқи ишлар вазирлиидан билдиришди.

Маълумотга кўра, 12 сентябрда Москвада боши кесилган икки кишининг жасади топилган. Улардан бири 25 ёшдаги Қирғизистон фуқароси экани аниқланди. Иккинчи жабрланувчи эса 56 ёшдаги турғун экани маълум қилинди.

Гумонланувчи. Сурат: Интернетдан олинди

Суриштирув ишлари натижасида, гумонланувчи сифатида 22 ёшдаги Ўзбекистон фуқароси қўлга олинди. Ҳозирда тергов ишлари давом этмоқда.

Қирғизистоннинг Ташқи ишлар министрлиги воқеани тергов ишларини ўз назоратига олганини хабар берди.

Гумонланувчи бир сутканинг ичида қўлга олиниб, Москва прокуратураси томонидан «Қотиллик» моддаси асосида жиноят иши қўзғалди.