Парламентнинг 13 сентябрдаги йиғилишида спикер Нурланбек Шакиев Боткен вилоятига авиачипталар нархини арзонлатиш бўйича Tez Jet компанияси билан музокаралар олиб борилаётганини билдирди.
«Вазирлар Маҳкамаси Раиси Ақилбек Усонбекович билан ҳам гаплашдик. Мурожаатлар [фуқаролардан] келиб тушган. Чипта нархи 6000 сом бўлиши, бу ҳатто рейснинг ҳақиқий нархини ҳам қоплай олмайди. Бироқ одамларни ижтимоий ҳимоя қилиш, ёрдам бериш мақсадида ўша чипта нархини бироз арзонлатиб, қолган харажатларни давлат томонидан дотация қилиб, уларни қўллаб-қувватлаш ишлари олиб борилмоқда. Бу масала бўйича Tez Jet раҳбарияти билан ҳам ва Вазирлар Маҳкамаси билан ҳам гаплашдик», — деди Шакиев.
Спикер депутат бу билдирув билан депутат Чолпон Султонбековага жавоб берди. Депутатга авиачипталар нархи қиммат бўлмоқда деб норози бўлиб, Лайлак тумани аҳолиси мурожаат қилишган. Халқ вакилининг айтишича, бир томонлама чипта нархи 6000 сомни ташкил қилади.
Қирғизистонда ички йўналишларда икки авиакомпания ишлайди — Tez Jet ва Avia Traffic. Авиачипталарнинг қимматлиги билан боғлиқ масала кўп йиллардан буён кўтарилиб келинади.