Ўш вилоятининг Қорасув туманида «КамАЗ» босиб кетган икки ёшли қиз вафот этди. Бу ҳақда 12 сентябрда вилоят милициясидан билдиришди.
Дастлабки маълумотга кўра, ҳайдовчи машинасини йўл четига тўхтатиб, дўконга кириб кетган. Ўша вақтда ўйнаб юрган икки ёшли қиз юк ташувчи машинанинг олдига яшириниб олган. «КамАЗ» кутилмаганда орқага юриб, қизни босиб олган.
Қиз воқеа жойида вафот этган.
Марҳумнинг яқинлари тиббий экспертизани рад этди. Ҳозирда тергов ишлари олиб борилмоқда.