Бишкек марказидаги кўп функционалли комплекс ва масжид тантанали очилиш маросимида президент Садир Жапаров иштирок этиб нутқ сўзлади. Бу лойиҳаларни контрабанда билан шуғулланган деб гумонланган бир магнат амалга оширмоқда. Бундан ташқари, бу лойиҳаларга президентнинг қариндошларини алоқаси ҳам бор.
Суриштирувнинг ўзаги:
-
Ҳозирги кунда Қирғизистонда амалга оширилаётган энг йирик икки қурилиш лойиҳаси — «Ыйман борбору» масжиди ва «Бишкек Сити Борбору».
-
Икки лойиҳанинг ҳам инвестори Марказий Осиё минтақасидаги савдогар монополист Хабибула Абдуқодир. Аввалги суриштирувларга асос бўлган ҳужжатларга таянсак, бу одам контрабанда билан шуғулланиб, коррупцияга қўли ботган амалдорлар билан алоқаси бор.
-
Икки лойиҳа бўйича ҳам Абдуқодирнинг шериги бўлган қурилиш компаниясининг эгаси бўйича деярли маълумот йўқ. Қурилиш тармоғида умуман тажрибаси бўлмаган бир компания. Компания эгаси президентнинг ўғлининг дўсти.
-
Президент ўғлининг яна бир дўсти Абдуқодир билан бирга Хитой чегара бекатига яқин ерни ижарага олган яна бир савдо компаниясини эгаллайди.
-
Бу маълумотларга таянсак, президент Жапаровнинг мазкур лойиҳаларга ва Абдуқодир билан алоқаси бор дейилган уй яралади.
10 март президент Жапаров учун енгил кун бўлмади. Бишкекнинг жазирамасида икки очилиш маросимига қатнашди: 20 минг кишига мослаштирилган шаҳар четидаги масжид ва пойтахт марказидаги энг баланд бинонинг қурилиши режалаштирилган кўп функционалли комплекс.
Президент билан бирга икки қурилиш объектини муҳим инвестор Хабибула Абдуқодир ҳам кўрди. Абдуқодир коррупционер қирғиз божхона ходимлари билан яширин битим тузиб савдо империясини бошқариб бойиган магнат.
Абдуқодирнинг асосий ҳамкори бўлган божхона хизматининг собиқ амалдори кейин коррупция ишларига алоқаси бор экани исботланиб, айбдор деб топилган. Шундан сўнг АҚШнинг санкциялар рўйхатига киритилган. Абдуқодир ўзи ҳеч қандай жавобгарликка тортилмаган, президент Жапаров эса магнатнинг юқорида айтилган қурилиш лойиҳасига маблағ киритганини яширмайди.
«Энг муҳими — у қидирувда эмас, унга қарши қўзғалган жиноий иш ҳам йўқ», — деб президент қурилиш бошлангандан кейинги кун журналистларга жавоб берди. — Қирғизистонга инвестор бўлиб, пул олиб келишга тайёр бўлганлардан манфаатдорман. Қарсак чалиб кутиб оламан».
Бироқ OCCRP журналистлари 300 миллион доллар инвестиция киритишни режалаштираётган Абдуқодирга ва унинг лойиҳаларига президентнинг бундай қўллови ўлкадаги инвестициявий муҳитни яхшилаш учунгина эмаслигини аниқлашди.
Яқинда топилган ҳужжатларда икки лойиҳани ҳам бошқарадиган янги рўйхатга олинган қурилиш компаниясининг ортида ким тургани маълум бўлди. Компания эгаларининг бири — Абдуқодирнинг девелопер компанияси, иккинчиси — тадбиркорлик муҳитида ҳам, қурилишда ҳам ҳеч қандай тажрибаси йўқ 25 ёшли йигит. Бу йигит президентнинг ўғли Рустам Жапаровнинг дўсти.
Журналистлар Рустамнинг яна бир дўсти — бундан бир неча йил олдин автослесарь бўлиб ишлаган йигит Абдуқодир билан бирга бошқа компаниянинг тенг ҳуқуқли эгаси эканини аниқлашди. Бу компания нима иш қилиши номаълум, аммо ҳозирда Абдуқодир контрабанда ўтказувчи чегара бекатиниг яқинидаги ерни ижарага олган.
Бу маълумотлар маҳаллий «ПолитКлиника» нашрининг бошқа бир суриштирувларининг натижаси билан ўхшаш. «ПолитКлиника»нинг журналистлари президентнинг ўғлини яна бир дўсти, қимматбаҳо кўчмас мулкларни ноқонуний хусусийлаштирди деб яқинда жиноят иши қўзғалган бир девелопер компаниянинг 50 фоиз акциясини олганини аниқлашган.
Президент Жапаровнинг ўғлини ёш, ўзлари унча танилмаган уч дўсти шундай йирик лойиҳалар билан тиғиз алоқада бўлгани, бу ҳолатга президентнинг алоқаси борми, деган фикрни яратмай қўймайди.
Абдуқодир ва унинг сиёсий шериклари ҳақидаги аввалги суриштирувчилар кўрсатганидай, муҳим одамларнинг бизнесга аралашганини яшириш учун кўп ҳолларда компаниялар директорларининг ёки ҳиссадорларининг вазифасини мана шундай чала таниш йигитлар бажаришган.
Сиёсатшунос, Берлиндаги Россия ва Евроосиёнинг суриштирув бўйича Карнеги марказининг илмий ходими Темур Умаровнинг айтишича, Жапаровнинг мақсади очиқ кўриниб турибди.
«Демократия бордай кўрингиси келган, аммо аслида авторитар давлат. Бу давлатни бошқарган одам иллюзия яратмоқда. Бирор бир вазиятни тушуниш учун унинг икки қатламдан иборат эканини унутмаслик керак. Биринчи қатлам расмий қатлам — бизни ишонтиргиси келган маълумот, кўриниш; иккинчиси эса реал. Тўғрисини айтсам, Жапаров ва унинг атрофидагилар шунчаки ўзлари учун қулай, фаровон ҳаёт тузишмоқда», — дейди.
«Журналистлар бунинг бари... бўлмаслиги керак деб ёзишади, Жапаров лавозим ваколатидан фойдаланиб, атрофидагиларга, айниқса, яқинларининг чўнтагини қампайтириб, йўқ жойдан пул топишига рухсат беролмайди. Аммо сўзда шундай эканини баримиз тушунамиз, аслида эса у истаганини қила олади. Ҳеч ким тўсқинлик қилолмайди», — деб сўзини давом эттирди.
Президент Жапаровнинг расмий вакили Абдуқодир ва унинг шериклари ҳақида «давлат раҳбари билан бу одамлар ўртасида ҳеч қандай бизнес алоқаси йўқ» деб жавоб берди.
«Улар Бишкекдаги инвестиция марказларини амалга ошириш учун умумий 1,5 миллиард долларга яқин инвестиция киритишмоқда», — деб президентнинг расмий вакили журналистлар сўраган лойиҳаларнинг нархидан бир неча марта юқори сонларни айтди.
«Бизнинг давлат шароитида бу жиддий сумма», — деб қўшимча қилиб, сўнгги 2,5 йилдаги республиканинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиши Қирғизистонга фаол равишда инвестиция киритиш иши давом этаётганини ва бу ўз натижасини берганини кўрсатиб туради деб таъкидлади.
Журналистларнинг президент ўғлининг дўстларини Абдуқодир билан тенг ҳамкор бўлган ишхоналари бўйича саволларига жавоб берган.
Абдуқодир изоҳ олиш бўйича сўровномага жавоб бермаган.
Дўстлари ва яқинлари
Абдуқодирнинг «Бишкек Сити Борбору» ва «Ыйман Борбору» масжидларига сармоя киритиш шартлари Қирғизистон Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланиб, интернетда эълон қилинган шартномада ёзилган.
Ҳужжатга кўра, иккала лойиҳани ҳам Абдуқодирга тегишли Ўзбекистондаги Hyper Partners компанияси амалга оширади. Давлатдан ер олиш ва олти йил муддатга солиқ имтиёзларини олиш учун Hyper Partners лойиҳаларга камида 300 миллион доллар сармоя киритишга мажбур.
Шу пайтгача Hyper Partners ҳақида деярли ҳеч қандай маълумот йўқ эди, бироқ OCCRP ва ҳамкорлари томонидан ўтказилган аввалги суриштирув вақтида, Абдуқодирнинг компанияси ҳукуматнинг кўмагида Тошкентда яна бир йирик объект қураётгани маълум бўлди.
Инвестиция шартномасидаги лойиҳаларни ишга оширишда иштирок этаётган Қирғизистоннинг «Бишкек курулуш жана девелопмент» қурилиш компанияси ҳам бор. Ушбу компания қурилиш бошланган куни ташкил этилган, ҳужжатда у Hyper Partners компаниясининг Қирғизистондаги шоъба корхонаси эканлиги ёзилган.
Бироқ, журналистлар ушбу янги компания Hyper Partners ва бошқа иккита фирманинг қўшма корхона эканлигини аниқлашди.
Улардан бири Қирғизистонда янги ташкил этилган «Репал» компанияси бўлиб, у ҳақида деярли ҳеч қандай маълумот йўқ. Унинг эгаси 2018 йилда отаси билан бирга Қирғизистон фуқаролигини олган йигит.
Иккинчиси бўлса, қўшма корхона ишга тушишига бир неча кун қолганидагина рўйхатдан ўтган «Мега Конструк» компанияси. Ҳужжатларда унинг асосчиси сифатида президент ўғли Рустамнинг дўсти Арген Кадирбеков кўрсатилган.
Арген ва Рустам иккиси ҳам 1997 йилда туғилган, турли тадбирларга бирга бориб, бир гуруҳ дўстлари билан қатнашади ва ижтимоий тармоқларда бирга тушган суратларини бўлишишади. 2016 йили Рустам Кадирбековнинг тўйида меҳмон бўлган.
Кадирбеков президент Жапаровни чин дилдан қўллаб-қувватлайди ва президентнинг ўғли билан дўст. Бироқ, у ҳақида очиқ ахборот манбаларида деярли ҳеч қандай маълумот йўқ.
Журналистлар «Мега Конструкт» компаниясининг рўйхатдан ўтган манзилида ҳозир Кадирбековнинг рафиқасига тегишли бўлган, авваллари президентнинг яқинларига тегишли бўлган уй борлигини аниқлашди.
2013 йилдан 2022 йилгача ушбу уйга Жапаровнинг икки синглиси ва онаси эгалик қилган. 2022 йилнинг октабрь ойида уй Арген Кадирбековнинг аёли Рахат Бактибековага сотилган.
Кадирбеков билан унинг аёлининг бошқа қанақадир биснеси йўқ. Арген ва Рахатнинг оилаларини таниганлар уларни «унчалик бой эмас деб» таърифлашди.
Кадирбеков изоҳ бериш бўйича сўровномага жавоб бермади.
«Барча эл, Худо ҳаммасини кўриб турибди»
Жапаровнинг атрофидан Абдуқодир билан бирга ишлаган ягона Кадирбеков эмас.
Қирғизистоннинг яна бир фуқароси Дастан Эрмекбай ўғли, Абдуқодирнинг Ўзбекистоннинг Tashkent Trade Center компанияси билан ҳамкорликда очилган иккита ишхонанинг эгаси ва директори ҳисобланади.
Ижтимоий тармоқлардаги суратларга кўра, Эрмекбай ўғли ҳам президентнинг ўғли билан дўст.
Абонент рақами унинг контактлари орасида қандай ёзилганини кўриш мумкин бўлган GetContact иловасида, Эрмекбай ўғлининг камида олти нафар таниши президентнинг ўғли Рустам Жапаровга мурожаат қилиб, унинг рақамини сақлаб қолгани кўриниб турибди: «Дастан Друг Рустама 01» ёки «Дастан Охрана Рустам».
Эрмекбай ўғли Жапаровнинг ўзи билан ҳам бирга ишлаган. 2020-2021 йилларда Жапаров президентликка номзодини қўйганида унинг сайлов штабида ишлаган.
Эрмекбай ўғлининг исми ҳам бир неча ҳолатларда президентнинг ўзи ёки биринчи хоним бошчилик қилган ва кейин эса тугатилган «Үмүт булагы» жамғармасига таяниб ёзилган: «Садыр Дастан», «Дастан Жапаровдун штабы», «Дастан (Президент)» ва «Дастан Үмүт Булагы».
Ўндан ортиқ одамда ёзилган номланишга кўра, Эрмекбай ўғли хавфсизлик масалаларига ҳам алоқадор бўлган: масалан, кимдир унинг рақамини «Дастан Нач.Охраны» деб ёзиб қўйган.
Кўзга ташланадиган бир ҳодисани ҳисобга олмаганда, Эрмекбай ўғли ва Абдуқодир қўшма корхоналарининг тижорат фаолияти белгилари деярли сезилмайди. Уларнинг «Инвест Трейд» компанияси қирғиз-тожик чегарасидаги «Эркечтам» назорат-ўтказиш пункти яқинидаги 96 гектар ерни ижарага олган.
Аввалги текширувларда айтилгандай, Абдуқодирнинг фирмаларига тегишли юк ташувчи машиналар, узоқ йиллардан буён ушбу назорат-ўтказиш пункти орқали Хитойдан Қирғизистонга, у ердан эса бошқа бозорларга нотўғри маркаланган товарларни ташиб келган. Қўшни Ўзбекистонда ҳам Абдуқодир компаниялари муҳим чегара бекатларига яқин жойда савдо-логистика марказларни ишлатади.
Эрмекбай ўғли изоҳ бериш учун юборилган сўровномага жавоб бермади.
Президент бу бизнесдан манфаатдорми ёки йўқми, номаълум. Жапаров Абдуқодир ҳақида март ойида берган интервюсида «интригадан боши чиқмаган журналистларнинг ёки саноқли одамларнинг» танқидидан қўрқмаслигини айтган.
«Энг муҳими, мен ёмон иш қилиб, коррупцияга аралашиб кетмасам бўлдими? – деган Жапаров. Барча эл, Худо ҳамма нарсани кўриб туради».
«Клооп» нашри билан ҳамкорликда тайёрланди
Муаллифлари: Элдияр Арикбаев ва Temirov LIVE