Ахси туманида учта янги мактаб очилди

153

Жалолобод вилоятининг Ахси туманида уч янги мактаб очилди. Бу ҳақда 11 сентябрда Вазирлар Маҳкамасининг матбуот хизмати билдирди.

Вазирлар маҳкамасининг маълумотига кўра, туманда К.Алимкулов номидаги №25, К.Кулназаров номидаги №56 ва А.Кулубаева номидаги №64 Дардак-Добо мактаблари очилди. Уч мактабнинг ҳам очилишига ҳукумат раҳбари Акилбек Жапаров қатнашди.

Сурат: Вазирлар Маҳкамасининг матбуот хизмати

Вазарлар Маҳкамасидан Кулубаев номидаги №64 Дардак-Добо мактаби 100 болага мослашганини билдиришди. Қурилиш ишлари августда бошланиб, бюджетдан 81 млн сом ажратилган.

«Энди ўқувчиларнинг ота-оналари болаларидан хавотир бўлишмайди, айниқса қишда, сабаби мактабга 3,5 чақирим пиёда юрмайди. Янги мактаб — фақат янги имкониятлар эмас, ёрқин келажак рамзи», — деди Жапаров мактабнинг очилишида.

225 ўринга мослашган Аликулов номидаги икки қаватли мактабнинг қурилишига бюджетдан 66 млн сом ажратилган. 150 болага мослашган Кулназаров номидаги мактабга 44,8 млн сом сарфланган.

Жапаров 2023 йили таълим тармоғига 60,9 млр сом ажратилганини, ундан 7,7 млрд сом умумтаълим муассасаларининг қурилишига берилишини қўшимча қилди. Вазирлар Маҳкамасининг маълумотига кўра, 2023 йили яқин йилларга режалаштирилган 204 мактабдан 100таси фойдаланишга топширилади.

Қирғизистонда мактаб масаласи муаммолигича қолмоқда. Биринчидан, ўқувчилар сони жуда кўп — бир партада учтадан ўтирган ҳолатлар ҳам учрайди. Иккинчидан, фойдаланилаётган мактаб бинолари кўпроқ авария ҳолатида.

2019 йили ҳукуматнинг ишчи гуруҳи ўлкадаги авария ҳолатидаги мактаблар сонини ҳисоблаб чиққан — 245. Ишчи гуруҳнинг хулосасига кўра, уларни бузиб юбориш керак, сабаби ўқувчиларнинг ҳаётига ва соғлигига хавф солади, ўрнига — янги бинолар қурилиши керак.