«Аю» компаниясининг асосчиси Шаршенбек Абдикеримов сиртдан қамоққа олинди

139

Алкогол ичимликлар чиқарувчи «Аю» компаниясининг асосчиси, собиқ депутат Шаршенбек Абдикеримов сиртдан қамоққа олинди. Бу ҳақда «Клооп»га 12 сентябрда Биринчи май туман суди билдирди.

Маълумотга кўра, туман суди 8 сентябрда ИИВ терговчисининг Абдикеримовни қамоққа олиш бўйича берган аризасини кўриб чиқиб, қаноатлантирган.

15 апрелда ИИВ «Аю» компаниясининг спирт ва ароқ чиқарувчи заводида тинтув ўтказиб, 264 тонна ноқонуний ишлаб чиқарилган спирт ва акциз маркаси қалбаки 13 минг бутилка спиртли ичимликларни топган.

Бу бўйича «Токмок Буллс» ишхонасининг бош директори, бош технологи ва қўриқлаш бўлимининг бошчиси қўлга олиниб, «Спиртли ва спирт қўшилган ичимликларни ноқонуний ишлаб чиқариш» моддаси билан иш қўзғалган. Шунингдек, ишхонанинг барча омбори ёпилиб, назоратга олинган.

14 апрелде президент Садир Жапаров «Аю» компаниясининг спирт ва ароқ заводи мусодара қилиниб, давлатга ўтказиб берилганини билдирган.

Унинг айтишича, бунга ишхона миллионлаган солиқни тўкмай, акцизларни қалбакилаштириб, контрабанда йўли билан нархи 40 миллион сомдан ортиқ 275 тонна спирт билан қўлга олингани сабаб бўлган.

Иқтисод вазири Данияр Амангелдиев компанияни «тадбиркор ўз ихтиёри билан ўтказиб беряпти, бунга давлатнинг ҳеч қандай босими бўлмаган» деб таъкидлаган.

Шаршенбек Абдикеримов ким?

Абдикеримов — Жогорку Кенешнинг V, VI чақирилишларида депутат бўлган. Шунингдек, кўп йиллар давомида Миллий олимпиада қўмитасининг ва кураш федерациясининг президенти бўлиб ишлаган.

Бундан ташқари, Абдикеримов «Аю Холдинг»нинг тасарруфидаги ароқ чиқарувчи «Аю» заводининг асосчиси. Юстиция вазирлигидаги маълумот бўйича, унинг оиласига тегишли «ССК 9х19» ўқ отиш спорт клуби бор.

Шунингдек, Абдикеримовга уйлар, бинолар ва ер участкалар тегишли экани маълум бўлди. Даромадари ҳақидаги декларацияга кўра, собиқ депутат 2020 йили 8 514 141 сом даромад топиб, 11 337 283 сом сарфлаган.

Декларацияда ишончли бошқарувга ўтказилган мулки бор, бу компанияларни Абдикеримовнинг фоиз улуши бор. Унинг шундай олти компанияси бор: «АЮ» МЧЖ (30%), «Дженерал Менеджмент» МЧЖ (69%), КФХ «Ак Сарай» (100%), «АЮ Констракшн» МЧЖ (35%), «Бермет» ЁҲЖ (47%), «АЮ Финанс» МКК ЁҲЖ (100%).