МХДҚ раиси Камчибек Ташиев махсус хизматнинг Норин вилояти бўйича бошқармаси Жумғал туман бўлимининг янги биноси очилишига қатнашди. Бу ҳақда 11 сентябрда МХДҚ билдирди.
Маълумотга кўра, тадбирга Жумгал тумани ҳокими Адибек Набиев, бошқарманинг шахсий таркиби, аппарат ходимлари ва олдин ишлаб кетган фаҳрийлар қатнашди.
Махсус хизматдан янги бино ходимлар учун барча замонавий талабларга жавоб берувчи керакли шароитлар билан тўлиқ таъминланганини билдиришди. Ташиев «МХДҚ ходимлари ўз вазифаларини самарали бажариши учун бундан ҳам яхши шароитлар яратилишини» айтди.
Шунингдек, МХДҚ раиси ўлкада хавфсизликни таъминлашга ва қонунийликни мустаҳкамлашга йўналтирилган вазифаларни юқори тажриба билан бажариши зарурлигини билдирди.
2 сентябрда МХДҚнинг Ўш вилояти Чон-Алай туманидаги янги бинонининг очилиши бўлган. Очилиш маросимига МХДҚ раиси, президентнинг Ўш вилоятидаги мухтор вакили Элчибек Жантаев, маҳаллий ҳукумат вакиллари, МХДҚ фаҳрийлари қатнашган.
МХДҚнинг янги бинолари
2021 йилдан бошлаб ўлкада ҳуқуқни ҳимоя қилиш идораларининг, айниқса МХДҚнинг маъмурий бинолари тез-тез янгиланиб, унинг очилиш маросимлари тантанали равишда ўтказиб келинади. Бироқ молия манбаси қаердан экани очиқланмайди.
Бунгача Камчибек Ташиев «Регион ТВ» телеканалига берган интервьюсида ўлкада МХДҚнинг 50га яқин янги биноси қурилганини айтган. Ундан бери яна бир неча бино қурилди.
Ўтган «Апрель» телеканалининг журналистлари суриштирув эълон қилиб, унда «Кумтор» томонидан вилоятнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишига деб ажратилган пулларнинг бир қисмини фонд МХДҚнинг эҳтиёжига сарфлаб, қўмитанинг ходимлари учун уй ва касалхона қуриб, техника сотиб олиб, биноларни таъмирлаб бераётганини аниқлашган.
Журналистларнинг маълумотига кўра, сўнгги 5 йилда Иссиқкўлни ривожлантириш фонди МХДҚнинг эҳтиёжига 47 млн сомдан ортиқ маблағ сарфлаган. Бу сумманинг деярли ярми — 21 млн 800 минг соми (255 минг доллари) — 2021 йили сарфланган.