Ўш: МХДҚ қўлга олган Салтанат Орозбаева Олий суд томонидан оқланди ва ишига қайтди.

141
Санталат Орозбаева. Сурат: Ўш шаҳар касалликлар профилактикаси маркази

2022 йили «хизмат ваколатини суиистеъмол қилиш»да гумонланиб қўлга олинган Салтанат Орозбаева оқланиб, санитария эпидемиология назорати маркази раҳбари ўринбосари этиб тайинланди. Маълумотни «Клооп»га мазкур марказдан тасдиқлашди.

Маълумотга кўра, Олий суд уни оқлаган ва лавозимига тиклаш учун билдирув йўллаган.

Орозбаева МХДҚ томонидан мазкур марказ директори бўлиб ишлаган вақтида қўлга олинган. Махсус хизматдан Ўш шаҳар касалликлар профилактикаси маркази ва Давлат санитария эпидемиология назорати хизмати ходимлари шахсий манфаатни кўзлаб, назорат ва мониторинг вазифаларини бажарган эмас деб таъкидлашган.

«Хизмат ваколатини суиистеъмол қилиш» моддаси бўйича жиноят иши қўзғалиб, Орозбаева махсус хизматнинг вақтинчалик сақлаш жойига киргизилган.

2022 йилнинг октябрида Ўш шаҳар суди уни «Мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш» ва «Пора олиш» моддалари бўйича айбдор деб топиб, 600 минг сом жарима солган. Шунингдек, 2 йил давомида давлат лавозимларини эгаллашга тақиқлаган.

Орозбаеванинг қариндошлари вилоят судига мурожаат қилишган, бироқ у қаноатлантирмаган.

Бироқ Олий суд Орозбаевани оқлаб, уни лавозимига қайтарди.

Муаллиф: Фатима Нургази қизи