Халқаро ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилотлари ҳукуматни «Клооп»га нисбатан таъқиб қилишни тўхтатишга чақирди

101

Бир қатор таниқли халқаро ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилотлари Бишкек шаҳар прокуратурасининг «Клооп»ни ёпишни талаб қилган даъвоси бўйича нашрни ҳимоя қилган маълумот тарқатишди. Маълумотда ташкилотлар қирғиз ҳукуматини «Клооп»га қарши аризасини қайтариб олишни ва мустақил ОАВни таъқиб қилишни тўхтатишга чақиришган.

Ҳужжатда инсон ҳуқуқлари учун халқаро ҳамкорлик (IPHR), Freedom Now, Инсон ҳуқуқлари бўйича Хельсинки фонди, Инсон ҳуқуқлари учун халқаро федерация, Норвегиянинг Хельсинки қўмитаси ва Қийноқларга қарши бутун жаҳон ташкилоти имзолаган.

Улар даъво аризасини «инсон ҳуқуқларини бузиш ва коррупция каби давлат органларининг вакилларига ёқмаган мустақил репортажлар учун “Клооп”дан ўч олиш» мақсади деб билдиришди.

«“Клооп”ни ёпиш илтимосига асос қилинаётган айблар бир томондан кулгили. Улар хизмат одамлари очиқ муҳокамани, танқидни ва ҳисобли бўлишни ёқтирмаганидан юзага келгани аниқ. Аммо бу даъвонинг платформага туғдирган хавфни камайтирмайди», — деб айтилган билдирувда.

Шунингдек, ташкилотлар Бишкек прокуратураси «Ҳукуматни босиб олишга очиқ чақириш» моддаси бўйича 2021 йилнинг ноябрида «Клооп»га қарши қўзғалган жиноят ишининг судгача текширувининг ҳозирги ҳолати ҳақида ҳеч қандай маълумот бермаётганига эътибор қаратишган.

«Бироқ судгача текширув ҳақидаги маълуомтнинг ўзи “Клооп” ва унинг вакиллари энди бундан ҳам жиддий босимларга учрайди деган хавотирларни кучайтирмоқда. Сўнгги вақтларда Жиноят кодексининг мазкур моддаси ҳукумат учун нозик мавзуларда ёзган блогерларги қарши жиноят ишларини қўзғаш учун бир неча марта қўлланилган», — дейилади билдирувда.

Бундан ташқари, мурожаатнинг муаллифлари «Клооп»ни ёпиш ҳаракати «Қирғизистоннинг сўз ва ОАВ эркинлиги борасидаги халқаро мажбуриятларига қарши келишини», ҳукумат «ҳукумат ёки амалдаги ижтимоий-сиёсий тизимни танқид қилгани учун маълумот порталларни, нашрларни ва журналистларни жазолашга йўл бермаслиги кераклигини» таъкидлашди.

Улар Европа иттифоқига ва Қирғизистоннинг бошқа ҳамкорларига мурожаат қилиб, уларнинг мурожаатини қўллашини ва «сўз эркинлиги борасидаги унинг ичида бошқа фундаментал ҳуқуқларни эътиборга олмасликни Қирғизистон билан будан кейинги ҳамкорлигида оқибатлари бўлишини таъкидлаб қўйишга» чақиришди.

«Европа иттифоқи ва Қирғизистоннинг бошқа ҳамкорлари бизнинг бу билдирувларни ҳукуматга аниқ ва тушунарли етказиш учун барча имкониятлардан фойдаланиши керак. Европарламентнинг 2023 йилнинг 13 июлида Қирғизистон бўйича чиқарган резолюциясида кўрсатилган таклифларини бажаришни яхшилаш бўйича самарали чоралар кўрилиши керак, резолюцияда Қирғизистоннинг ЕС GSP+ савдо тизимидаги бенефициар сифатидаги мақомини ҳозирда сўз ва ОАВ эркинлигига босим қилаётгани сабаб қайта кўриб чиқиш таклиф қилинган», — деб айтилган билдирувда.

Халқаро ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилотлари билдиришича, “Клооп”нинг фаолиятига ўхшаган суриштирувчилик ва танқидий журналистика сиёсий процесслар ошкоралигини таъминлаш учун керак; улар ҳукуматни масъулиятли бўлишга чақиради».

«Портални ёпиш ташаббуси Қирғизистоннинг ташкилотлар эркинлигини ҳимоя қилиш бўйича олган мажбуриятларини ҳам бузади. БМТНинг тинч йиғинлар ва ташкилот эркинлиги масалалари бўйича махсус баёнотчиси бирлашмаларни мажбурлаб тарқатиш усули энг сўнгги чора қатори давлатнинг бузишга олиб борадиган реал хавотирлар туғилганда ва бошқа бунчалик қатъий бўлмаган чоралар натижа бермаганда қўлланилиши кераклигини таъкидлаган. “Клооп” бўйича эса бундай асослар йўқлиги очиқ кўриниб турибди-да», — деб сўзини тугатишди халқаро ташкилотлар.

Аввалроқ «Клооп»ни тарқатиш аризасини қайтириб олишни ҳукуматдан «Журналистларни ҳимоя қилиш қўмитаси» (CPJ), Front Line Defenders ва Human Rights Watch (HRW) каби халқаро ташкилотлар ва Қирғизистоннинг медиажамоатчилиги сўраган.

«Клооп»га қарши даъво аризаси

Бишкек шаҳар прокуратураси «Клооп Медиа» жамоат фондини ёпиш ҳақидаги даъво аризасини пойтахтнинг Октябрь ва Биринчи май туман судларига берди. Ҳужжатда даъвонинг сабаби сифатида — «кўрсатилган уставдан ташқари фаолият олиб бораётгани» айтилган.

Аризага кўра, «Клооп Медиа» ОАВларининг давлат реестрида рўйхатга қўйилмаган, ташкилотнинг уставида эса маълумот тарқатиш ҳаракати кўрсатилган эмас деб айтилган. Аслида, «ёшларга ва фуқаролик жамиятининг бошқа вакилларига ижтимоий-сиёсий, иқтисодий процесслар бўйича фикрини эркин айтишга маълумот майдончаси тузиб бериш» кўрсатилган.

Шунингдек, ҳужжатнинг кўп қисми умуман бошқа мавзуга бағишланган — «Клооп»нинг материаллари Қирғизистонга салбий таъсир қилаётган эмиш.

«Клооп»нинг асосчиларидан бири Бектур Искендер CPJ’га берган интервьюсида, нашрни ёпиш ҳақидаги ариза «Клооп»нинг суриштирувига боғлиқ бўлиши мумкин деб билдирган. Суриштирувда Қирғизистон президенти Садир Жапаровнинг ва МХДҚнинг бошчиси Камчибек Ташиевнинг қариндошлари ўлкада Испаниянинг «Барселона» футбол клубининг академияси қурилишига алоқадор деб айбланган.