Энергетика вазирлиги келаси қишда уйларни электр энергияси билан иситишни тўлиқ тақиқлашни режалаштирмоқда. Бу ҳақда 5 сентябрда «Биринчи радио»нинг эфирида энергетика вазирининг ўринбосари Таалайбек Байгазиев билдирди.
Амалдор қишда электр энергияси узлуксиз берилиб, вақти-вақти билан ўчиришлар киритилмаслигини таъкидлади. Шунингдек, у фуқароларни уйни электр энергияси билан иситишдан воз кечишга чақирди, сабаби бунга қувват етмаслиги мумкин.
«Бу йил электр энергияси билан иситишни тўлиқ тақиқлашни режалаштиряпмиз, аммо ҳар бир истеъмолчи зарур бўлган миқдорда олади. Бизнинг ҳисоб бўйича бу — 5 кВт», — деди у.
Сўнгги бир неча йилдан бери қишда давлатнинг электр тармоқларига кўп куч келмоқда. Шу сабаб энергетиклар қирғизистонликларни электр энергиясини тежашга, кечда (соат 18:00дан 21:00гача) ва эрталаб (соат 07:00дан 10:00гача) электрни кўп олувчи электр ускуналаридан фойдаланмасликка, уй иситиш учун муқобил манбалардан (газ, кўмир) фойдаланишга чақирди.
2021 йили қишда Ўш шаҳрида, Ўш ва Боткен вилоятларида рейдлар ўтказилган, унда энергетиклар фуқароларни уйларни иситиш учун электр энергиясидан фойдаланмасликка чақиришган. Шу билан бирга айрим абонентларнинг иситгичлари муҳрланган.
Ўша йилнинг ноябрида президент Садир Жапаров ўлка энергетикасидаги танқислик кўпайиб кетганини айтган. Аҳолининг электр энергиясидан фойдаланиши йилдан-йилга кўпаймоқда, давлат ҳозирча кўпроқ энергия ишлаб чиқара олмайди.
2023 йилнинг 1 августидан бошлаб электр энегиясининг танқислиги ошиб бораётгани учун энергетикага фавқулотда ҳолат режими киритилган. Президент фармонига мувофиқ, режим 2026 йилнинг охиригача давом этади.
Давлат етишмовчиликни қўшни давлатлардан электр энергиясини импорт қилиш ва жойларда электр ёруғлигини вақти-вақти билан ўчириш орқали вазиятни ушлаб туришга ҳаракат қилмоқда.
Бироқ бу йил танқисликка боғлиқ ҳолатлар кескинлашиши мумкин, сабаби давлатнинг электр энергиясини берган асосий манбаси — Тўқтағул сув омбори — сувга тўлмаяпти.
2023 йилнинг июли бошида ҳукумат раҳбарининг ўринбосари Бакит Торобаев сув омборида сувнинг оқиб кириши оз бўлаётгани учун тегишли муассасаларга «электр энергияга бўлган лимитни жиддий назорат қилишни» топширган. Тахминларга кўра, 2023 йилнинг октябрида сув омборидаги сувнинг ҳажми 12,4 млрд метр кубни тузиши кутилмоқда, бу режадагидан 2 млрд метр кубга оз.