ИИМ 4 сентябрда «ҳудудлараро низони қўзғатиш»да гумонланиб 27 ёшли А.С исмли фуқаро қўлга олинганини билдирди.
Вазирликнинг маълумотига кўра, қўлга олинган фуқаронинг 2 сентябрда ижтимоий тармоқларнинг бирида «ҳудудлараро низони қўзғатувчи сўзларни айтиб ОАВга мурожаат қилган» видеоси тарқади.
«Мазкур факт Бишкек шаҳар ИИББга рўйхатга олиниб, Жиноят кодексининг “ирқий, этнос, миллий, диний ёки ҳудудлараро низони (аразлашув) қўзғатиш)” бўйича жиноий иш қўзғалган. Олиб борилган тезкор текширув ишлари натижасида ИИВ ходимлари томонидан 1996 йили туғилган А.С. исмли фуқаронинг шахси аниқланиб, Бишкек шаҳар ИИББнинг тергов хизматига етказилган. Ҳозирда тегишли тергов амаллари бормоқда», — деб билдиришди ИИВдан.
Муассасадан қонунбузарликларга, провокацияга, жамоат тартибини бузишга боғлиқ ҳолатлар аниқланса, қонун доирасида қатъий чора кўрилиши билдирилди.
AKIpress нашрининг маълумотига кўра, қўлга олинган 31 август куни Ўшда тартибсизлик билан тугаган кўпкари бўйича президент кубоги ҳақида мурожаат қилган.
Бу воқеада ўйиннинг натижасидан норози бўлган томошабинлар ҳакамларни калтаклаб, олти киши жабрланган, бир милиция ходими касалхонага етказилган.
Милиция тартибсизлик факти бўйича текширув бошлаган. ИИВ сўнгги вақтларда ижтимоий тармоқларда ҳудудлараро низо қўзғатишга чақирган билдирувлар фаол тарқалаётганини ва жамоат тартибини бузганлар жавобгарликка тортилиши ҳақида огоҳлантирган.
Кейин милиция тартибсизлик факти бўйича 65 кишини сўроқ қилган. Уларнинг орасидан ўнтасига «Безорилик» моддаси бўйича жиноий иш қўзғалиб, беш нафари икки ойга қамалган. Қолган 56 кишига ҳуқуқбузарликлар ҳақидаги кодекснинг «Майда безорилик» моддаси бўйича протокол тузилиб қўйиб юборилган.